Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида наша етиштирган шахс қўлга олинди, дея хабар қилмоқда вилояти ИИБ.
Олинган маълумотга кўра, Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1952 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи Л.V.нинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасида 2 туп, бўйи тахминан 70–80 см узунликда бўлган наша гиёҳвандлик ўсимликлари экиб, парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)