Британия ҳукумати 5 июль куни Беларусга қарши санкцияларни кенгайтирмоқчи, жумладан Буюк Британияга Беларуснинг темир ва пўлати импорти тақиқланади, дейилади Даунинг-стрит баёнотида.
Тақиқ Британиянинг ушбу мамлакатга экспорт қилинадиган нефть маҳсулотлари, энг янги технологиялар компонентлари, жумладан, квант ҳисоблашларида қўлланиладиган ва ҳашаматли товарларга ҳам таъсир қилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, тайёрланаётган импорт ва экспорт тақиқи тахминан 60 миллион фунт стерлинглик товарлар тоифаларини қамраб олади.
Шунингдек, Британия ҳукумати қарз мажбуриятлари ва қимматли қоғозлари Британия молия бозорида савдо қилиши тақиқланган Беларусь компаниялари рўйхатини кенгайтириш ниятида.
Изоҳ (0)