Чикаго шаҳрининг шимолий чеккасидаги Highland Park'да АҚШ Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган парадда отишма содир бўлди.
Шаҳар ҳокимияти беш киши ҳалок бўлгани, 16 киши эса касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Хабарда жабрланганлардан кимдир шифохонада вафот этгани ёки йўқлиги аниқ эмас.
Расмийларнинг баёнотига кўра, жиноятчи озодликда.
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, у ҳужум вақтида бино томида бўлган, дея хабар бермоқда CBS News.
Воқеа шоҳидларининг айтишича, улар воқеа жойида чойшаб билан қопланган, қонга беланган жасадларни кўрган, деб ёзади Associated Press.
Изоҳ (0)