Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда июль ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат асосан 35–38 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

2022 йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистон аҳолиси кучли иссиқнинг биринчи тўлқинини бошдан кечирди. 25–июндан бошлаб максимал ҳаво ҳарорати кундан–кунга ошиб борди.

27–28–июнь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 29–июнда ҳудудларнинг катта қисмида иссиқ максимал даражага етди. Ушбу кунларда термометр устуни куннинг иккини яримида 40–42 даража гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44–46 даража гача кўтарилди.

Қизилқумнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 47 даража га етди, бу метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг юқори июнь ойи қийматларига яқинлашди. Хоразм вилоятида, Қорақалпоғистоннинг, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида июнь ойи учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича янги рекордлар ўрнатилди.

30–июнда республика ҳудудининг катта қисмида ҳароратнинг бироз пасайиши бошланди ва у 1–июль кунида ҳам давом этади. 2–3–июль кунлари ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат яна 40–41 даража гача кўтарилади. Жанубнинг энг чекка қисмида ушбу кунларда ҳарорат 42–45 даража оралиғида барқарор бўлади.

Кейинги кунларда эса нисбатан салқин ҳаво кутмоқда. 3–июлда шимолий ҳудудларда, 4–5–июль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати ёз фасли учун 30–33 даража бўлган қулай қийматларгача пасаяди, сўнг бир неча кун давомида 34–37 даража, жанубда 38–40 даража атрофидагача бўлиши сақланиб туради.

Июль ойининг иккинчи ва учинчи ўн йилликларида ҳарорат асосан 35–38 даража атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40–42 даража гача кўтарилиши кутилмоқда.

Июль ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2–4 кун қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар