"Янги Ўзбекистон" боғида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Жўқори Кенгеси раиси Мурод Камолов билан суҳбатда бўлди.
Мурод Камолов ўз сўзида ёшларни байрам билан қутлаб, Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга қаратаётган юксак эътиборини алоҳида қайд этди.
Давлат раҳбари қорақалпоқ ёшлари ҳақида ҳам фикр билдириб, бугунги кунда кўпгина соҳаларда улар етакчилар сафида эканини қайд этди.
«Мен нафақат Ўзбекистон, балки ғурур билан Қорақалпоғистон фарзандиман ҳам дея оламан», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга доир:
- «Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни кўраман» — Шавкат Мирзиёев
- Шавкат Мирзиёев: «Республика билим беллашувларида юқори натижаларга эришган 70 нафар ўқувчи давлат ҳисобидан Буюк Британияга сафарга юборилади»
- «14-17 ёш оралиғидаги 3 млн нафар ёшларга ‘ёшлар дафтариъдаги имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади» — Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)