Ўзбекистон мактабларида 2021/2022-ўқув йили бошига кўра жами 510 046 нафар ўқитувчи ишламоқда.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида ва 46,9 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу ўқитувчиларнинг 90,1 фоизи олий маълумотга, 9,9 фоизи эса ўрта махсус маълумотга эга.
Қайд этилишича, республикадаги умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келмоқда. Уларнинг нисбати Тошкент шаҳрида юқори.
Эслатиб ўтамиз, халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги мактабларда фаолият юритувчи ўқитувчилар 50 фоизидан ортиғининг салоҳияти талаб даражасида эмаслигини айтганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)