«Янги Ўзбекистон» боғида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари янги Конституция ҳақида гапириб ўтди.
«Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз!
Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман:
Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз.
Ана шундай шарафга муносиб бўлиш йўлидаги интилишларингиз ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этамиз.
Мен президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.
Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:
Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?
– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда», – деди президент.
Мавзуга доир:
- «Мен нафақат Ўзбекистон, балки ғурур билан Қорақалпоғистон фарзандиман ҳам дея оламан» — Шавкат Мирзиёев
- «Мен ёшлар етакчилари тимсолида бўлажак ҳокимлар ва вазирларни кўраман» — Шавкат Мирзиёев
- «IT технологиялари бўйича ўқиш истагини билдирган ёшларга ҳам 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади» — президент
Изоҳ (0)