Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Боксчи Фёдор Чудинов (25-3-1, 17 КО) ўрта вазн тоифасида собиқ WBC Силвер чемпиони Азизбек Абдуғофуровга (14-1, 5 КО) қарши реванш жангини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда россиялик спортчининг мураббийи Виталий Слановга таяниб, «ТАСС» хабар қилмоқда.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«1 июлдан тайёргарликларни бошлаймиз. Абдуғофуровдан реванш олмоқчимиз. Жанг сентябрь ойида бўлиб ўтиши мумкин», — дейди Сланов.

Азизбек Абдуғофуров ва Фёдор Чудинов ўртасидаги жанг 30 апрель куни Россиянинг Красногорск шаҳрида бўлиб ўтганди. Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда Азизбек ҳакамлар қарори билан (97-92, 98-91, 97-92) ғалаба қозонганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуғофуров Чудиновга қарши рингга чиқишдан олдин 2021 йил март ойида WBC Силвер камари ҳимояси учун жанг ўтказган эди. Россиялик Павел Силягинга (7-0, 4 КО) қарши кечган бокс оқшомида Азизбек илк мағлубиятини қабул қилиб, камарни бой берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар