Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите шогирди Неймарни ҳимоя қилиб чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Неймар муаммо эмас, у — ечим. Баъзан у марказда кўп хато қилади дейишади. Унинг позицияси кўпроқ хато қилишга мажбур қилади. Неймар ижодкор ролида ўйнаса, ўйинга катта ҳисса қўшади.

Неймарни қанотга қўйган мураббийни эшак деб атайман. Бу ижодкор футболчининг имкониятларини кескин даражада чеклайди. Ижодкорлик — доимийлик эмас, бу тасодиф, бу ҳолат. Ҳа, у кўпроқ хатога йўл қўяди, унинг ижодкорлик қобилияти ва ўйнайдиган позицияси шуни тақозо этади.

Тите, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи

Неймар Бразилия терма жамоасида 118 та ўйинда иштирок этиб, 74 та голга муаллифлик қилган. «ПСЖ» ҳужумчиси Бразилия терма жамоаси тўпурари Пеленинг рекордини янгилашга яқин турибди. Афсонавий Пеле «пентакампионлар» сафида 77 та гол урган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар