Гарет Бэйлнинг «Лос-Анжелес»да қанча маош олиши маълум бўлди.
Уэльслик футболчи MLS клуби билан яна 18 ойга узайтирилиши мумкин бўлган бир йиллик шартнома имзолади.
Калифорния жамоасида Бэйл йилига 1,6 миллион доллар маош олади. Таққослаш учун Гарет «Реал»да йилига 20,3 миллион доллар маош оларди, дея хабар қилмоқда Marca нашри.
Гарет «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этди. «Реал» Бэйлни 2013 йилнинг ёзида 100 миллион евро эвазига «Тоттенҳэм»дан сотиб олганди. 32 ёшли футболчи «қаймоқранглилар» сафида 5 марта Чемпионлар Лигаси, 3 марта Испания чемпионлиги, жами 19 та соврин қўлга киритган.
Изоҳ (0)