Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите шогирди Неймарни ҳимоя қилиб чиқди.
Неймар муаммо эмас, у — ечим. Баъзан у марказда кўп хато қилади дейишади. Унинг позицияси кўпроқ хато қилишга мажбур қилади. Неймар ижодкор ролида ўйнаса, ўйинга катта ҳисса қўшади.Неймар Бразилия терма жамоасида 118 та ўйинда иштирок этиб, 74 та голга муаллифлик қилган. «ПСЖ» ҳужумчиси Бразилия терма жамоаси тўпурари Пеленинг рекордини янгилашга яқин турибди. Афсонавий Пеле «пентакампионлар» сафида 77 та гол урган.Неймарни қанотга қўйган мураббийни эшак деб атайман. Бу ижодкор футболчининг имкониятларини кескин даражада чеклайди. Ижодкорлик — доимийлик эмас, бу тасодиф, бу ҳолат. Ҳа, у кўпроқ хатога йўл қўяди, унинг ижодкорлик қобилияти ва ўйнайдиган позицияси шуни тақозо этади.
Тите, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи
Изоҳ (0)