• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурмат Отабеков коронавирус бўйича тарқалаётган аудиохабарларга изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда қатъий карантин чоралари яна кучайтирилиши, вируснинг янги штаммлари тарқалаётгани, шифохоналарда «оёқ босишга жой йўқ»лиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Бу аудиоёзувларларни тинглаб кўрсангиз, улар сизга таниш туюлади. Чунки ушбу хабарлар касаллик авж олган ўтган йилги пандемия даврида ҳам ўртага чиққан эди. Буни улардаги лексика ва умумий манзарадан ҳам сезиш қийин эмас.

    Дейлик, бу хабарлардан бирида вируснинг янги штамми тарқалиб кетгани ҳақида сўз боради. Ҳолбуки, айни пайтда юртимизда коронавируснинг асосан омикрон штамми аниқланмоқда. Бу беморларнинг 98 фоизида касаллик енгил даражада кечяпти. Мазкур штаммнинг юртимизда тарқала бошлаганига эса ярим йилга яқинлашяпти», — дейди Отабеков.

    Унинг сўзларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий манбаларида коронавируснинг тарқалиши бўйича сўнгги янгиликлар бериб борилмоқда. Мамлакатда бир кунда ўртача 100-120 та касалланиш қайд этилмоқда. Таъкидланишича, 35 миллион аҳоли орасида — бу жуда кичик кўрсаткич.

    «Шундай бўлса-да, COVID-19 га чалинмасликнинг асосий ва энг самарали йўли вакцинация бўлиб турибди. 2 ёки 3 босқичли эмлашни қабул қилган фуқаролар 6 ойдан сўнг бустер дозани олишлари, шундан 6 ой ўтиб, яна қайта эмланишлари мумкин. Юқоридаги асоссиз хабарларни тарқатаётган кимсалар аҳоли орасида хавотир уйғотишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Шу боис фуқаролардан ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни соғлом ақл билан баҳолашларини, уларни тарқатаётганда асослилигини текшириб кўришларини сўраймиз», — дея қайд этади мутахассис.

    Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда коронавирус омикрон штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқланганини маълум қилганди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати бир неча кундан буён ортмоқда. Хусусан, 25 июнда 139 кишида, 24 июнда — 119 кишида, 22 июнда — 98 кишида, 19 июнда — 93 кишида касаллик қайд этилган.

    Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда асосан 20—29 ёшдаги фуқаролар орасида касалланиш ҳолати кузатилмоқда. Бу ёш тоифасидаги беморлар умумий рўйхатга олинганларнинг чорак қисмини ташкил этади.

    Мавзуга доир: Зангиота ковид-касалхоналарида қанча бемор даволанаётгани маълум қилинди

    29.06.2022, 09:53   Изоҳ (0)   18093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «тонировка» рухсатномаси автомобиль сотилганда ва давлат рақами ўзгартирилганда ҳам сақланиб қолади

    29.06.2022, 09:35

    «Ўзбекистон темир йўллари» совитиш тизими билан тўлиқ жиҳозланган 100 та вагон харид қилади

    29.06.2022, 09:12

    Фарғонада номаълум шахс Kia Carnival машинасини ёқиб юборди

    29.06.2022, 08:10

    Россияда ўзбекистонлик 2 фуқарога иш берувчилари томонидан олиб қўйилган паспортлари олиб берилди

    29.06.2022, 06:54

    Наманган вилояти ХТБ мансабдорлари спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан қиммат нархларда харид қилгани аниқланди

    29.06.2022, 06:08

    Абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкин — ДТМ

    29.06.2022, 04:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.