Россия газини етказиб беришнинг тўсатдан тўхташи Германия иқтисодиётининг 12,5 фоизга пасайишига олиб келади. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Шунингдек, газ экспортининг тўхташи мамлакатда 5,6 млн иш ўрни йўқолишига сабаб бўлади.
Prognos AG иқтисодий таҳлил компанияси томонидан ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, 1 июлдан газ таъминоти тўхтатилиши мумкин.
Германия саноати, жумладан, шиша, пўлат ва озиқ-овқат саноати 49 млрд евро зарар кўради.
Бундан ташқари, саноат йўқотишлари бошқа тармоқлардаги ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларига таъсир қилиб, 144 млрд долларлик йўқотиш хавфини келтириб чиқаради.
23 июнь куни Германия ҳукумати газ фавқулодда вазият режасининг иккинчи, охиргидан олдинги босқичига ўтган. Расмийларнинг айтишича, газ мамлакатда танқис товарга айланиб бормоқда.
Аввалроқ Германия Россиянинг магистрал газ қувурини бутунлай ёпишидан хавотирдалиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)