Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида Nexia автомобиль юк машинасининг тагига кириб кетгани тасвирланган суратлар тарқалди. Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 27 июнь куни соат 08:30 лар атрофида А-373 Тошкент—Ош автомобиль йўлининг 234-километрида ҳаракатланиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк машинасига урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомашина техник шикастланган ҳамда Nexia ҳайдовчи ва йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Янгийўлда юк машинаси автобусга бориб урилиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлгани, яна бир йигит жонлантириш бўлимига ётқизилгани, Сурхондарёда Isuzu ва «КамАЗ» тўқнашиб, ёниб кетгани, Наманганда мултирадар билан жиҳозланган Nexia-3 Lacetti’га бориб урилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)