• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мазмунини тушунмаганлар муаммо чиқаришга уриняпти». Иқтисодчи ва тадбиркорлар ҚҚС ҳақида нима дейди?

    Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) Ўзбекистонда 2019 йилда жорий этилганига қарамай, ҳозир ҳам айрим тадбиркорлар учун тушунарсиз тизим бўлиб келаётгани айтилади. Хўш, ҚҚС қайси жиҳатлари билан аввалги тизимдан фарқланади? «Дарё» мухбири иқтисодчи ва тадбиркорларнинг ушбу солиқ тури ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

    Қўшилган қиймат солиғининг ягона солиқдан фарқи

    Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, ҚҚС аввал амалда бўлган ягона солиқдан анча самарали.

    Дилшод Султонов

    Дилшод Султонов
    Фото: Савдо-саноат палатаси
    Ўйлайманки, солиқ тизимида тадбиркорларга етарлича имконият яратиб берилган. Яхши тадбиркорлар рўйхатини ҳар чоракда янгилаб боряпмиз. 2019 йилгача бўлган ислоҳотларни оладиган бўлсак, бир нарсага эътибор қаратиш керак. Аввал асосий воситаларни (бино, қурилмалар ва бошқалар) сотиб олардик ва у қиммат бўларди. Ўшанда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ўша бинонинг нархига кириб кетарди. Фараз қилинг, мен 100 сўмлик нарсани, ҚҚС билан 115 сўмга сотиб олдим. Қиймат 115 сўм бўлади. Ўша 115 сўмда мен ҳар йили амортизация ҳисоблардим. У эса мен ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг таннархига кирарди ва уни менга ҳеч ким қайтариб бермасди. Мана энди, 2020 йилдан бери шу нарсани қайтаришга эришдик. Инвестиция қилиб бино ёки бирор ускуна сотиб олсанг, ҚҚСни қайтариб берамиз. Маблағ тўлангандан кейин уни қайтариб беришга ҳақли бўлади. Бунда 100 сўмга бино сотиб олсангиз, яъни таннарх шунча сумма. ҚҚС эса 15 сўм бўлади. Жами 115 сўм. Шундан 15 сўмини давлат сизга қайтаради. Бу дегани сизининг ишлаб чиқарган маҳсулотингиз рақобардош бўлади. Қайтарилган 15 фоиз пулдан айланма маблағингиз ҳам пайдо бўлади. Бошқа мамлакатларда ҚҚСни қайтариш муддатлари жуда узун. Бизда 1 ойда қайтарилади. Айрим мамлакатлар умуман қайтариб бермайди. Масалан, Туркия.

    Ким ҚҚС мазмунини тушунмаган бўлса, ўшалар муаммо чиқаришга ҳаракат қиляпти. Ким тушунган бўлса, айланмаси 200-300 миллион доллар бўлса ҳам ўзи ариза бериб оляпти. Сабаби сиз нимадир қурмоқчисиз. Сотиб олаётган арматура, цемент, ғиштларингизнинг ҳаммаси ҚҚС билан келмоқда. Бу нарсаларни давлат сизга қоплаб беради. Фақат буни бизнес нуқтаи назаридан тушуниш керак. Ҳаммасини солиқ хизмати ўзи ҳисоблаб беради. Электрон ҳисоб — фактура тақдим этилса, ҳисобот келиб чиқади. Тизимни жуда соддалаштиряпмиз. Бу айланма харажати ошмайди, маҳсулотни занжир ичига кириб қонуний сотади, дегани.

    Дилшод Султонов, Молия вазири ўринбосари 

    «ҚҚС тизимига бирданига ўтиш тадбиркорларни каловлатиб қўйди»

    Иқтисодиёт ассамблеяси раиси, иқтисодчи ва тадбиркор Мухтор Умаров ҚҚС тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, ҚҚС бирданига жорий этилгани учун тизимни кўпчилик яхши тушуна олмаган.

    Мухтор Умаров

    Мухтор Умаров
    Фото: Савдо-саноат палатаси
    ҚҚС агар тўғри ишлатиладиган бўлса, тадбиркорлар буни тўғри тушунса, албатта, яхши тизим. Лекин биз бу тизимга босқичма босқич эмас, бирданига ўтганимиз кўп тадбиркорларни каловлатиб қўйди. Чунки биз йиллар давомида шаклланиб келган ягона солиқ тизимига ўрганган эдик. Мутахассисларимиз товар «оборот»идан олинадиган, ягона тарзда ишлаб келган солиққа ўрганишганди. ҚҚС бўйича ишлаган мутахассислар йўқ эди. Мисол учун, улгуржи савдо билан шуғулланадиган катта дўкон кунига 100 миллион сўм савдо қилади. У ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Лекин бир дўкон, битта бухгалтерни ёллаб, барча ҳисобларни олиб бориши ниҳоятда қийин. Бундай мутахассислар ойига 5 миллион сўмдан камига ишламайди. Энг камида 5 миллион сўм, ҳатто 10-15 миллион сўмга ишлайдиганлари ҳам бор. Шунинг учун бу ердаги асосий муаммо кадрлар билан боғлиқ. Мана ҚҚС жорий этилганига 3 йил бўляпти. Бунга шунча вақтдан бери одамлар кўника олмаяпти.

    Мухтор Умаров, Иқтисодиёт ассамблеяси раиси 

    ҚҚС тадбиркор учун яхшими?

    «Чуст текстил» корхонаси асосчиси Жамшид Исматуллаев ҚҚС борасида ўз фикрларини баён қилди. Тадбиркорнинг айтишича, мазкур солиқ туринининг жорий этилиши тўғри қарор бўлган.

    Жамшид Исматуллаев

    Жамшид Исматуллаев
    Фото: Савдо-саноат палатаси
    Кўпчилик ҚҚС нималигини ҳозиргача тушунмайди. Чунки тажрибаси йўқ. Аксарият тадбиркорлар ягона солиқ тўланган пайтларда бир хил солиқ тўлаб боши оғриб ўтирмасди. Уларга бухгалтер керак эмас эди. Бунинг натижасида ҚҚС тўловчилар ўз солиғини йўқотарди. Янги тизимнинг жорий этилиши жуда тўғри қарор бўлди. Агар битта жойда узилиш бўлса, миллиардлаб пуллар йўқолади. Буни ўрганиш керак. ҚҚС жуда яхши тизим. Аммо уни тадбиркорларга етказиб беришда муаммолар бор. Йиллар давомида бу тизим кенг қўлланмагани учун бизда мутахассислар етишмайди. Бухгалтерлар жуда ҳам кам. Директорлар буни тушунмайди. Илгари 20 фоиз ҚҚС бўлган. У худди ягона солиққа ўхшаган эди. Яъни сизнинг даромадингиздан кетадиган пулга айланиб қолганди. Одамлар қўрқиб: «1000 сўмлик нарса, 1200 сўмга тушарди-ку», дейишарди. Ҳозир бунақа эмас. Солиқ идоралари тадбиркорларга дўст бўлиши керак. Аксарият тадбиркорлар солиқдан нолийди. Лекин фақат жазолаш эмас, уларга тушунтириш керак. Солиқдаги янгиликларни кенгроқ етказиш лозим.

    Жамшид Исматуллаев, тадбиркор

    ҚҚС билан боғлиқ нима муаммолар бор?

    «BMB group» компанияси кузатув кенгаши раиси Беҳзод Маматқулов ҚҚС билан боғлиқ айрим камчиликлар тўғрисида гапирди.

    Беҳзод Маматқулов

    Беҳзод Маматқулов
    Фото: Савдо-саноат палатаси
    Хоҳлаймизми йўқми бугунги кунда тадбиркорнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Масалан, иккинчи бир ташкилот билан шартнома тузиб, ўзингиз билмаган ҳолда унинг мажбуриятини ҳам зиммангизга оласиз. Яъни у ҚҚС тўламаган бўлса, бу сизга таъсир қилади. Айнан ҚҚС билан боғлиқ муаммо инвестицион лойиҳаларда ҳам кўзга ташланади. Ривожланган мамлакатларда инвестиция кўринишида кириб келадиган маҳсулотларга деярли ҚҚС қўлланилмайди. Ўзимизнинг фаолиятимиздан мисол келтирсам. Биз Италия билан ҳамкорликда Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш лойиҳасини амалга оширяпмиз. Ўтган икки йил мобайнида салкам 21 миллион евролик маҳсулот киритилган бўлса, энди тасаввур қилинг, бунинг 15 фоизи қанча бўлади. Давлатга сиз инвестиция олиб кирасизда, яна давлатга маълум муддатга 15 фоиз ҚҚС бериб туришингиз керак. Бу ҳам ўз навбатида маълум муддатга инвесторга қўшимча мажбуриятлар юклайди. Яъни айланма маблағни сиз бошқа йўналишга йўналтиришга мажбур бўласиз. Ўйлайманки, мана шу нарсалар инвестицион жозибадорликка салбий таъсир қилади. Айтайлик, мамлакатга 21 миллион евро инвестиция олиб кирган бўлсангиз, шундан 15 фоиз ҚҚС, 27-28 миллиард сўмни ташкил қилади. Тадбиркор инвестиция олиб кирган пайтда шунча пулни тўлаб бериши керак бўлади. Тўғри, уни 120 кунга кечиктириб тўлаш, бўлиб тўлаш  имкониятлари бор. Лекин бу масала тадбиркорлар учун мураккаб. Агар ҚҚС бўлса, ҳаммага тўлиқ қўллаш керак. Импортёрга қандайдир «оборот» учун имтиёз берилиб, инвестиция киритганга 15 фоиз солиқ қўллаш нўтўғри. Мен ҳаммага бир хил имконият берилиши лозим деб ўйлайман.

    Беҳзод Маматқулов, тадбиркор

    27.06.2022, 12:42   Изоҳ (0)   10889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЎзМТРК раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов 49 ёшида вафот этди

    27.06.2022, 12:27

    «Ўзгидромет» аномал иссиқ ҳафта охиригача сақланиб қолишини маълум қилди

    27.06.2022, 12:12

    «Ўзгидромет» 28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    27.06.2022, 11:50

    Ўзбекистонда Жаҳон банкининг кредити кўмагида бинолар учун тоза энергия лойиҳаси амалга оширилади

    27.06.2022, 11:24

    Ислом Каримовга қасамёд қилаётган ўқувчилар, «таълимдаги брак — энг хавфли брак», «талабалар ётоқхоналар билан таъминлансин». Ўзбек матбуоти 27 июнда нималар ҳақид...

    27.06.2022, 11:02

    Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларининг бир гуруҳини мукофотлади

    27.06.2022, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда “Олмазор ёшларни севади — Битирувчи 2025” шиори остида гала-концерт ўтказилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 12:26

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    Унчалик машҳур бўлмаган, аммо томоша қилишга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 24 июн, 12:16

    MSI “Ўйинчоқлар тарихи” мультфильмининг 30 йиллигига бағишлаб тематик компьютерларни тақдим этди

    Гаджетлар | 24 июн, 11:56

    Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилади 

    Дунё | 24 июн, 11:39

    Элдор Шомуродовга А Сериянинг бошқа клубидан таклиф чиқди

    Спорт | 24 июн, 11:25

    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

    Реклама | 24 июн, 10:30

    Трамп Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш кучга кирганини айтди

    Дунё | 24 июн, 11:24

    Смартфон танлаш: қайси функциялар чиндан ҳам керакли, қайсилари ортиқча?

    Технологиялар | 24 июн, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.