Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди. Бу ҳақда журналист Азиза Қурбонова ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.
Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.
Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён ЎзМТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2020 йилнинг июлда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Мазкур тайинловга қадар Фарҳод Маҳмудов 2019 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)