26 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Франция президенти Эммануэль Макрон Украинага ҳарбий ёрдам етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда Лондон.
«Бош вазир Жонсон ва президент Макрон Украинани мустаҳкамлаш учун уни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Макрон Жонсоннинг Украинага бераётган ҳарбий ёрдамини олқишлади ва етакчилар Украинага ёрдамни фаоллаштиришга келишиб олди», — дейилади Британия бош вазири идораси томонидан тарқатилган пресс-релизда.
Бундан ташқари, етакчилар мудофаа ва хавфсизлик каби соҳаларда Лондон ва Париж ўртасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш борасида ҳам музокара ўтказган.
Жонсон ва Макрон учрашуви 26-28 июнь кунлари Баварияда бўлиб ўтаётган G7 саммити доирасида ташкил қилинган.
Изоҳ (0)