Россия президенти Владимир Путин келаси ҳафта Душанбе ва Ашхободга ташриф буюради, дея хабар беради Кремль.
«Владимир Путин кейинги ҳафта Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан катта музокаралар ўтказиш учун Душанбега учади. Суҳбат ва ишчи тушлик режалаштирилган. Кейин эса дарҳол Каспий саммитида иштирок этиш учун Туркманистонга учиб кетади», — дейилади дастур сайтида.
«Каспий бешлиги»га Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон ва Туркманистон киради.
Дастурга кўра, Марказий Осиё бўйла муҳим сафаридан қайтгач, Путин Индонезия президенти Жоко Видодо билан учрашади.
Изоҳ (0)