• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 11 йил давомида тузилган 4 жилдли «Ал-Қомус»: арабча-ўзбекча қомусий луғат нашрдан чиқди

    Миллий матбуот марказида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган 4 жилдли «Ал-Қомус»: арабча-ўзбекча қомусий луғатининг (қисқача «Ал-Қомус») тақдимоти бўлиб ўтди.

    Ушбу луғатда араб тилидан ўзбек тилига таржима қилинган сўзлар жамланган. Луғат академик, филология фанлари доктори, профессор Неъматулло Иброҳимов бошчилигидаги Абдулҳаким Орипов, Акмалжон Икромжонов, Абдулҳамид Зайриевлардан иборат муаллифлар гуруҳи томонидан 11 йил давомида тузилган. Тўрт жилддан иборат янги арабча-ўзбекча луғат 100 мингдан ортиқ сўз ва иборани қамраб олган.

    Анжуманда таъкидланишича, «Ал-Қомус» луғати араб тилининг классик даврдан то бугунги кун жонли шаклигача, аниқ, табиий ва инсоний илмлардан тортиб диний манбаларгача, адабий тил билан бир қаторда турли шеваларгача, матбуотдан оғзаки мулоқотгача, барча-барчасига оид сўз бойлигини ўзида мужассам этган. Унда тил жозибасининг ойнаси бўлган турғун иборалар, мақол-маталлар, назм-у наср намуналари, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан кўплаб мисоллар келтирилган.

    Ўзбекистон халқаро Ислом академияси профессори, шарқшунос-арабшунос Зоҳидулло Мунавваровнинг таъкидлашича, ушбу луғат юз мингдан ошиқ сўз ва иборани қамраб олган ўзбек тилининг фундаментал луғавий тафсиридан иборат.

    Ушбу муносабат билан таъкидлаш ўринлики, сўз бойлиги 100 000 бирликни ташкил этадиган тилларнинг ўзи саноқли. Мазкур ҳақиқат ўзбек тилининг нечоғлик бой ва серқирра воқеликни ўзида мужассам этган нодир феномен эканини кўрсатадики, бу она тилимиз имкониятларининг гўёки чеклангани ҳақидаги, онда-сонда бўлса ҳам, эшитилиб қоладиган иддаоларга берилган асосли раддиядир.

    Иккинчидан, киритилган сўз ва ибора бирликлари сони бўйича илмий жамоатчиликка яхши маълум бўлган рус арабшуноси Х.К.Барановнинг машҳур «Арабско-русский словар» луғатидан икки ярим ҳисса ортиқ бўлган, ҳар бири 900-1000 саҳифали тўрт жилддан иборат «Ал-Қомус»нинг принципиал фарқларидан бири шундан иборатки, у шўро даври учун хос бўлган араб тилига қаратилган мафкуравий тазйиқлардан холи тарзда тузилган.

    Учинчидан, луғатда арабча сўзларнинг ўзбекча таржимасигина берилмасдан, балки асл илмий луғатлар тақозосига мос равишда тегишли сўзларнинг нозик жиҳатларини ойдинлаштирувчи арабча матнлардан мисоллар ҳам келтирилганки, бу ҳол унинг профессионал даражасини янада кўтарган. Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси марҳум Усмонхон Алимов луғатнинг илк жилдлари нашр этилган кунлар ҳақли равишда таъкидлаганларидек, «Ал-Қомус»да «тарихий шахслар, жуғрофий номлар, уларнинг аталиш сабаблари, кўплаб ўсимлиг-у ҳайвонларнинг ўзбекча муқобиллари билан биргаликда илмий номлари ҳам берилганки, бу турли илм-фан вакилларида ҳам қизиқиш уйғотади».

    Тўртинчидан, «Ал-Қомус»ни тузишда Халил ибн Аҳмаднинг «Ал-Айн», Ферузободийнинг «Ал-Қомус ал-муҳит», Ибн Манзурнинг «Лисон ал-араб» каби мумтоз араб луғатлари ҳамда «Ал-Муъжам ал-кабир», «Ал-Муъжам ал-васит», «Муъжам матн ал-луға», «Муъжам ал-луға ал-арабийя ал-муъосира» каби замонавий арабча энциклопедиялар таянч манбалар вазифасини бажарган. Шунингдек, Лейн, Иляс, Бело, Гиргас каби машҳур олимлар томонидан яратилган инглиз, немис, француз, рус, турк, форс ҳамда бошқа Ғарб ва Шарқ тилларидаги луғатлардан самарали фойдаланилган. Бундай фундаментал ёндашув натижасида назарда тутилаётган луғатни бошқалардан фарқлантириб турадиган яна бир фазилат – луғатчиликнинг бир неча йўналишлари синтези «Ал-Қомус»да ўзини намоён этганини қайд этиш мумкин.

    Янги луғат билан боғлиқ яна бир муҳим масалага эътиборни қаратишни истар эдик. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва бошқа турдош олий ўқув юртларида исломшунослар, тарихчилар, манбашунослар, матншунослар, адабиётшунослар, филологлар ва тил билан боғлиқ бошқа мутахассислар тайёрланади. Улар фаолиятининг самарадорлиги, энг аввало, араб тилидаги ҳамда араб алифбосида ёзилган маҳаллий тиллардаги асл манбаларни ўқиш ва тушуниш маҳорати билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам мазкур йўналишда таълим олаётган талабаларга араб алифбосига асосланган эски ўзбек ёзуви билан бир қаторда, араб ва форс тиллари ҳам ўқитилади. Мазкур фаолиятни қийинлаштираётган омиллардан бири тегишли ўқув қўлланмаларининг танқислиги, жумладан, арабча-ўзбекча мукаммал луғатнинг йўқлиги эди. Қўлимизда турган луғат, шубҳасиз, мазкур бўшлиқни тўлдиради.

    Зоҳидулло Мунавваров. Ўзбекистон халқаро Ислом академияси профессори, шарқшунос-арабшунос 

    Маълум қилинишича, «Ал-Қомус» луғати араб тилининг классик даврдан то бугунги кун жонли шаклигача, аниқ, табиий ва инсоний илмлардан тортиб диний манбаларгача, адабий тил билан бир қаторда турли шеваларгача, матбуотдан оғзаки мулоқотгача, барча-барчасига оид сўз бойлигини ўзида мужассам этган. Унда тил жозибасининг ойнаси бўлган турғун иборалар, мақол-маталлар, назму наср намуналари, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан кўплаб мисоллар келтирилган.

    Луғатни тузишда катта хизмат қилган олим Абдулҳаким Ориповнинг алоҳида таъкидлашича, ҳозирги ўзбек тилимиздаги сўзларнинг таг ўзаги араб тилига бориб тақалади.

    «Бундан ташқари бизнинг маданиятимиз араб ислом маданияти билан боғланади. Аждодларимиз ёзган асарлар араб тилида битилган. Уларни ўрганиш, яхшилаб тушуниш, тарихимиз, адабиётимиз, санъатимизни англашда бу китобларнинг аҳамияти катта. Энди буларни ўрганиш учун луғат керак. Луғатларимиз бор эди, лекин катта, мукаммал луғатга эҳтиёж бор эди.

    Луғат академик Неъматилла Иброҳимов бошчиликларида амалга оширилган. Бунга 3 нафар муаллифлар гуруҳи, устоз билан биргаликда 4 киши бўлиб 11 йилдан ортиқ вақт давомида меҳнат қилинди. Агар 11 йилдан ҳар бир кишининг вақтини ҳисобласак 45 йилга яқин вақт бўлади бу. Ҳар бир сўзнинг берилаётган маъноси катта масъулият юклайди. Шунинг учун ҳам бу жуда катта меҳнат эди», — дейди Абдулҳаким Орипов.

    Луғатшуносликда катта воқейлик сифатида кўрилаётган «Ал-Қомус» луғатини Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

    25.06.2022, 09:10   Изоҳ (0)   14777
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 50 нафар фуқаро учун сохта маълумот тайёрлаб, 122,5 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари ушланди

    25.06.2022, 08:30

    Навоийда нотурар ер майдонини 108 миллион сўм эвазига сотишга уринган шахс ушланди

    25.06.2022, 08:09

    Владимир Норов Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашди

    25.06.2022, 07:29

    Сурхондарёда Isuzu ва «КамАЗ» тўқнашиб, ёниб кетди

    25.06.2022, 07:08

    Ҳаж қилишни ўрганаётган болалар, мусобақада ғолиб бўлган ит, Дубайда нишонланган туялар куни. 24 июнь суратлари

    25.06.2022, 02:08

    Андижонлик тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга уринди (видео)

    25.06.2022, 00:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.