Европа иттифоқининг навбатдаги саммитида Украина ҳамда Молдовага ЕИ аъзолиги учун номзод мамлакат мақомини бериш масаласи маъқулланди. Бу ҳақда Люксембург бош вазири Ксаве Беттел ҳамда Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел маълум қилган.
«Украина халқи учун умид чироқлари ёнди ва тарихий палла яқинлашмоқда», — деб ёзган Беттел Twitter’да.
Мишел эса Украина президенти Владимир Зеленский ва Молдова давлат раҳбари Майа Сандуни табриклаб, келажакда мазкур икки мамлакат ҳамда ЕИ ҳамкорлиги янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.
Европа кенгаши раҳбари Евроиттифоқ саммитида Грузиянинг ҳам ғарб томон дадил қадам ташлаётганини қайд этиб, ушбу мамлакат бир қатор талабларни бажарганидан сўнг Тбилисига ҳам номзод мақоми берилиши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)