Россиянинг Utair авиакомпанияси Москва—Самарқанд йўналиши бўйича янги рейсни йўлга қўйди. Шунингдек, авиакомпания Россия пойтахтидан Бухоро шаҳрига парвозларни ҳафтасига уч мартагача оширган ва Тошкентга ҳар кунлик авиақатновларини давом эттиради.
Москва—Самарқанд рейси ҳафтанинг ҳар сешанба ва чоршанба кунлари соат 12:40 парвоз қилади. Қайтиш рейслари эса шу кунлари соат 20:20 да (маҳаллий вақт билан).
2 июлдан бошлаб ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 17:30 да Москва—Бухоро рейслари амалга оширилади. Қайтиш рейси — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари маҳаллий вақт билан соат 01:25 да.
«Ўзбекистон — йўловчиларимиз орасида оммабоп йўналишлардан ва уларнинг қулайлиги учун парвозлар амалга ошириладиган шаҳарлар сонини оширдик. Ҳозирда Москвадан Бухоро ва Самарқандга учяпмиз, Ўзбекистон пойтахтига эса Москва, Сургут ва Тюмендан рейслар йўлга қўйилган», — дейди Utair президенти Олег Семенов.
Аввалроқ «Россия» авиакомпанияси Москва ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўйиши, Uzbekistan Airways Express Тошкентдан Самарага парвозларни йўлга қўймоқчилиги, Uzbekistan Airways Сочига авиақатновларни узайтиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)