• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қабрларнинг қай бири кимга тегишли экани ҳам номаълум». Бухоро зиёратгоҳидаги қаровсиз қабристондан репортаж

    Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи ҳудудида жойлашган аҳоли қабристонида 2002 йилдан бошлаб дафн этиш ишлари тўхтатилган. Бироқ қабристонга 2003 йилда вафот этган бир неча фуқаронинг майитлари қўйилганини ҳам кузатиш мумкин. Умумий ҳудуди тахминан 2 гектардан ортиқ майдондан иборат қабристон айни пайтда қаровсиз ва ачинарли аҳволга келиб қолган. «Дарё» мухбирининг ўрганишларига кўра, масъуллар бунга маҳаллий аҳолининг эътиборсизлигини сабаб қилиб кўрсатган.

    Маълумки, Баҳоуддин Нақшбанд ислом оламининг энг машҳур авлиёларидан бири бўлган. У милодий 1318 йилнинг март ойида Бухоронинг Когон туманидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида туғилган. Ҳазрати Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ «Қасри Орифон» деб атала бошланган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Тарихий манбаларга кўра, Баҳоуддин Нақшбанд умрбўйи деҳқончилик билан кун кечирган, ўз қишлоғида унчалик катта бўлмаган ерга буғдой ва мош эккан. У уйида ҳеч қандай мол-дунё ва бойлик сақламаган. Қишда қамишлар устида, ёзда эса бўйра устида ётиб кун кечирган. Унинг уйида ҳеч қачон хизматкор ҳам бўлмаган. Ҳазрати Нақшбанд бутун умрини ўз хоҳиши билан фақирлик ва йўқсилликда ўтказган. Зеро, бу тариқатнинг асл ақидаси — «Дил ба ёр-у, даст-ба кор» — яъни «доимо кўнглинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг эса ишда», деган ғояни илгари суради. У қўл кучи билан кун кўришни ёқтирган, топган-тутганларини етим-есирларга, бева-бечораларга инъом этган, ҳукмдорлардан доимо ўзини йироқ тутган, улар олдида ҳеч қачон тамагирлик қилиб яшамаган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    1389 йилда вафот этган Баҳоуддин Нақшбанд Бухородан 10 километр шимолий-шарқдаги ўзи туғилиб ўсган Қасри Орифон қишлоғига дафн этилган. Кўп ўтмай, ҳазрат мақбарасининг ғарбий томонида қабристон пайдо бўлиб, унда ҳазратнинг мурид-мухлислари дафн қилина бошланган. Кейинчалик у ерда Бухоронинг ҳукмрон сулола вакиллари дафн қилинган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Дин ва илмда кучли уламо Баҳоуддин Нашбандийга кўплаб ҳукмдорлар мурид тушишган ва вафотларидан сўнг ҳазрат пойига дафн этишларини васият қилишган. Шундай бўлган ҳам. Эътибор қилган бўлсангиз, ҳазрат мақбараси супасига яқин манзилда жуда кўплаб ҳукмдорлар сулоласи, жумладан, Шайбонийлар даҳмаси, Искандархон ва Абдуллахон II даҳмалари, Темурий Амирзодалар даҳмаси, Субҳонқулихон ва унинг ўғли Убайдуллоҳхон даҳмалари, Даҳмаи шоҳон — подшоҳлар даҳмаси каби даҳмалар ўрин олган. Шундан сўнг унинг атрофида маҳаллий аҳоли қабристони ҳам шакллана бошлаган. Ҳазратга ва ҳукмдорларга яқинроқ дафн этилишни маҳаллий аҳоли ҳам шараф, деб билишган. Зеро, улар ҳазратга ўқиладиган дуолар савобидан умидвор бўлишган. Шунга кўра, аҳоли қабристони ҳам бундан тахминан 700 йилча илгари шаклланган», — дейди Ўзбекистон Фанлар Академияси тарих институти таянч докторанати Шавкат Бобожонов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Шавкат Бобожоновнинг билдиришича, 1920 йил Бухоро амирлиги ағдарилгунга қадар Баҳоуддин Нақшбанд қабрида зиёрат анъанаси давом этиб турган. Бироқ, совет ҳукумати даврида ҳазрат мозорини зиёрат қилиш тақиқланган бўлган. Хурофот ўчоғи, деб талқин қилинган ва мажмуа эшигига қулфлар осилган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Мозорни қамиш босиб кетган, кириш тақиқланган, халқнинг эътиқоди бўғилган бу даврда нафақат ҳазрат, балки ҳукмдорлар даҳмалари ҳам ярим вайрона ҳолга келган. Уларнинг ҳам даҳмалари 1990 йилга қадар ёпиб қўйилган. 1993 йилда ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллик халқаро юбилей муносабати билан биринчи реставрация олиб борилган бўлса, 2003 йилда 685 йиллик халқаро юбилейи муносабати билан иккинчи реставрация ишлари амалга оширилган. Айнан бугунги кунда ҳазрат мақбараси ёнидаги аҳоли қабристонининг харобазорга айлангани ачинарли», — дейди Шавкат Бобожонов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    2002 йилдан бошлаб, зиёратгоҳ ҳудудидаги аҳоли қабристонига майит қўйиш батамом тугатилган, қабристон ёпилган ва йирик зиёратгоҳ халқаро туристик манзилга айлантирилиб, давлат муҳофазасига олинган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Бугун дунёнинг қайси манзилидан Бухорога келган сайёҳ борки, у бу улуғ зиёратгоҳни зиёрат қилмай кетмайди. Қарийб 23 гектар ер майдонини эгаллаб турган мажмуа минглаб сайёҳларнинг ҳайрат ва ҳавасига сабаб бўлган. Бироқ мажмуа ҳудудида жойлашган ва атрофи ғишт деворлар билан ўралган аҳоли қабристонининг ички аҳволи қаровсиз ва ачинарли ҳолда. Нақ одам бўйига тенглашган бегона ўт, қамиш ва тиканлар босиб кетган қабристон юракка ваҳм солмай қўймайди. Ғиштлари тўкилиб, титилиб кетган, усти ўпирилган, ит ва мушуклар бемалол кириб чиқа олиши мумкин бўлган эгасиз гўрлар, ҳувуллаб ётган ном-нишонсиз қабрларнинг аҳволи ҳеч кимни қизиқтирмаган. Қабристоннинг ҳар бурчагида қабр тошлари уюм қилиб ташланган, маиший чиқиндилар қабристон ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқилмаган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Ҳолат юзасидан мажмуа ходимларининг биридан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олишга уриндик. «Маҳаллий аҳоли ўзининг ўтиб кетган яқинлари ва қариндош-уруғлари кўмилган қабрларни тозалаш, обод қилиш ҳақида ҳеч қачон ўйлашмайди. Биз, бегоналар бориб тозалаб қўймаймиз-ку», — дейди ўзини таништиришни истамаган ходим.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари бўйича ёпилган қабристонларга дафн этиш, шу жумладан, эски қабрга дафн этиш тақиқланади. Бироқ бу ёпилган қабристонни қаровсиз қолдириш керак ёхуд қабристонни фақат унинг яқинларигина ободонлаштириш ишларини бажариши керак, деган тушунчани англатмайди.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Чолоки» МФЙ раиси Шерзод Аҳмедовнинг билдиришича, мазкур аҳоли қабристони «Чолоки» ҳудудида жойлашган бўлса-да, унга «Баҳоуддин Нақшбанд», «Сараён», «Ниёзхўжа» каби бошқа қатор маҳалла аҳолисининг ҳам майитлари қўйилган. 2002 йилда қабристон ёпилган ва шундай буён қаровсизлик даражаси ошган.

    Шерзод Аҳмедов.

    Шерзод Аҳмедов.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Маҳаллага раиси этиб сайланганимга энди йигирма кун бўлди. Ҳақиқатан ҳам қабрлар атрофи ҳашарга муҳтож, эгасиз. Ишга илк келган кунларимданоқ одамларга, маҳалла оқсоқолларига қабристонларга бориб, дафн қилинган яқинларига тегишли қабрларни тозалаши кераклигини билдирганман. Лекин аҳволни кўриб турибсиз. Бироқ, умуман ҳашар қилинмаган, деб бўлмайди. Бегона ўт ўн беш-йигирма кунда қайта-қайта чиқаверади. Халқ орасида тез-тез ҳашар кунлари ташкил этилса, ижобий самара берарди. Айримлар тозалаш ишларини бажаради, аммо олти ой, бир йилда ҳам ўтган яқинлари қабридан хабар олмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Одамларни ҳашарга жалб этиш, улар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Ҳашар ота-боболаримиздан қолган. Ҳашар бор жойда файз бўлади, барака бўлади», — деди Шерзод Аҳмедов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Маҳалла раисининг фикрича, атрофдаги 4-5 та маҳалла аҳолисини ихтиёрий ҳашарга жалб этиш қабристоннинг обод бўлишига катта ҳисса бўлади.

    «Баҳоуддин Нақшбанд» маҳалласи оқсоқоли «Нуронийлар» кенгаши раиси Тўхта Маменовнинг сўзига кўра, аҳоли қабристони айнан бундан узоқ йиллар илгари ёпилгани ва унга майитлар қўйилмаётгани сабабли қаровсиз аҳволга келиб қолмоқда.

    Тўхта Маменов.

    Тўхта Маменов.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Қабристоннинг аянчли аҳволи ҳаммамиз учун ҳам ачинарли. Нураб, бузилиб, ачинарли аҳволга келиб қолган қабрларни кўриб, одамнинг кўнгли оғрийди. Уни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини фақатгина зиёратгоҳ мажмуасининг ишчилари, фаррошлари бажариб келишмоқда. Чорловларимизга, чақирувларимизга қарамасдан, қабрларда дафн этилганларнинг яқинлари қабристонга йиллаб келишмайди, атрофини ободонлаштириш ҳақида ўйлашмайди ҳам. Аммо мажмуа раҳбарияти ҳам томошабин бўлиб турган эмас. Одамларга кўп маротаба айтилган. Афсуски, натижа йўқ. Ахир, бу кўпнинг иши, савобли ва хайрли иш. Ётганларнинг руҳи шод бўлади. Бошқа давлатларга борсангиз, қабристонларининг ободлигига ҳавас қиласиз. Бизда эса эътибор жуда суст», — дейди Тўхта Маменов.

    Қабристоннинг аянчли аҳволга келиб қолгани юзасидан суриштирув ўтказилаётган пайтда мажмуа масъуллари тозалаш ишларини бошлаган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Ҳудудга тегишли бўлмаган манзилни тозалаш, супуриш ёхуд у ерни бегона ўтлардан тозалаш ишларига ўзимиз истамаган йўсинда жалб этишса, у мажбурий меҳнат саналиши мумкин. Яширмайман, аҳоли қабристонида минглаб қабрлар борки, кўпи қаровсиз, эгасиз, ачинарли аҳволда. Бироқ, одам тафтига, одам йўқловига муҳтож қабрлар борки, беихтиёр йиғлаб юборасиз. Уни битта бўлсаям хасдан тозалаш савоб-ку, ахир», — дейди фаррош йигит.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси раҳбари Карим Ҳайитовнинг сўзига кўра, одамлар орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг пастлиги қабристоннинг қаровсиз аҳволда қолаётганига сабаб бўлган.

    Карим Ҳайитов.

    Карим Ҳайитов.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Дарё» мухбири айни пайтда даволанишда бўлган Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи имоми Абдуғофур Раззоқов билан телефон орқали суҳбатда бўлган.

    «Археологик изланишлар олиб борилган. Чунки аҳоли қабристонида ҳам юздан ортиқ тарихий шахсларнинг қабрлари бор. Бу борада иш олиб бораётган археологларнинг ўз режалари ва тавсиялари бўлиши мумкин. Шу боис, айрим қабрларда ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишларини олиб боролмаймиз», — дейди Абдуғофур Раззоқов.

    Қабристонга яқинлари дафн этилган «Чолоки» маҳалласи аҳли ҳашарга чиқишмаганини қабристон ёпиб қўйилгани билан изоҳлаган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Бир кунда бир неча марта қабристон ичига кириб, кучим етганча тозалайман. Аммо маҳалла раислари одамлардан талаб қилишса, уларни жалб этишса, улар ҳашардан қочишмайди», — дейди маҳалла фуқароларидан бири.

    Вилоят ҳокимлиги масъулларига кўра, мазкур қабристон вилоят Ободонлаштириш бошқармасига қарашли. Бошқарма вакиллари фақат қабристон атрофигина ташкилот назоратида эканини билдирган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Қабристон Когон тумани чегарасида жойлашган. Шахсан ўзим унинг реставрациясида қатнашганман, кирганман, кўрганман. Анчадан бери маҳаллий аҳолига кириш тақиқланган. 700 йиллик тарихга эга қабристондаги қабрларнинг қайси бири кимга тегишлилигини билмайдиганлар кўп. Муаммолари ечимини кутаётган жиҳатлари бўлса, аста-секин бартараф этамиз. Масалани муҳокама қиламиз ва ўрганамиз», — дейди Когон тумани ҳокими Муҳиддин Эсанов.

    20.06.2022, 12:36   Изоҳ (0)   19931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада мурожаатчи фуқаро фарзанди калтаклангани хабар берилганди. Вилоят ИИБ калтакланган фуқарога жиноят иши очилганини маълум қилди

    20.06.2022, 12:23

    Президент Конституцияда «Ўзбекистон — ижтимоий давлат» деган ғояни мустаҳкамлашни таклиф қилди

    20.06.2022, 12:18

    Шавкат Мирзиёев: «Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши шарт»

    20.06.2022, 12:11

    Шавкат Мирзиёев судланган шахс қариндошларининг ҳуқуқларини чекламасликни Конституцияда белгилашни таклиф қилди

    20.06.2022, 11:55

    Шавкат Мирзиёев Конституцияга «Миранда қоидаси»ни киритишни таклиф қилди

    20.06.2022, 11:33

    Шавкат Мирзиёев: «Инсон қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак»

    20.06.2022, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.