• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    Ўзбекистонда шакар нархи қачон ўз ўрнига тушади?

    Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, шакарнинг нархлари ўсиб бормоқда. Шу вазият юзасидан «Даракчи» газетаси суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Охири ким?

    Шакарнинг нархи ошиб бораётган бир пайтда, республикадаги бозор ярмаркаларида у учун узун навбатлар ҳам пайдо бўлмоқда. Бундан ташқари, сотиб олинаётган маҳсулот ҳажмига ҳам чегара қўйилган — бир киши учун 5 килограммгача шакар сотиб олишга рухсат бор.

    Шунингдек, бозор ярмаркаларида ташкил этилган шакар тарқатиш расталари 2-3 тоифага ажратилмоқда, яъни ҳомиладор, ёш болали, пенсионер ва ногиронлиги бор шахслар учун алоҳида расталар ташкил этилган.

    Нега аҳоли шакарни фақат ярмаркалардан сотиб олмоқда?

    Суриштирув натижаларига кўра, 11 июнда Миробод бозори, Чорсу бозори, Авиасозлар бозори атрофидаги 4-5 дўконнинг бирортасида шакар топилмаган. Дўкон сотувчилари эса шакар фақатгина арзонлаштирилган ярмаркаларга берилаётганини билдирган.

    Ўтказилган сўровномаларда эса вилоятларнинг айрим ҳудудларида арзонлаштирилган ярмаркалар мавжуд эмаслиги ҳамда шакар белгиланган нархдан анча қимматга сотилаётгани англашилди.

    Маълумотларга қараганда, ҳатто баъзи ҳудудларда қиммат нархда бўлса ҳам, маҳсулотни сотиб олишнинг имкони мавжуд эмас.

    Ҳақиқатан, бугунги кунда шакар маҳсулотига бўлган талаб кучайиб, ҳар хил ажиотаж ҳолатлар келиб чиқяпти. Ҳозирги пайтда кунига 2 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилмоқда. Биржага 8 минг 900 сўмдан чиқарилган бўлса, нархлар 13 минг сўмгача кўтарилган, — дейди Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов.

    Мамлакатда шакар ишлаб чиқарувчи иккита завод мавжуд бўлиб, улар монополист корхоналар реестрига киритилган. Улар белгилайдиган нархлар қўмита томонидан назорат қилиб борилади. Бошланғич нархлар ва унга таъсир этувчи омиллар ҳам доимий равишда ўрганилади.

    Бугунги кунда жаҳонда бўлаётган геосиёсий вазият сабаб логистика хизмати нархлари кескин ошиб кетди. Ўзбекистонга шакар хом ашёси Бразилиядан олиб келинади.

    Улуғбек Давлатовга кўра, кема ва темир йўл хизматлари, бошқа давлатлардаги харажатлар кескин кўтарилиши натижасида бизда шакар нархлари 8-10 фоизга юқорилади. Йил бошида у биржага 8 минг 200 сўмдан қўйилган бўлса, ҳозирда 8 минг 900 сўмдан чиқариляпти.

    Ҳозир мавсумий тебраниш даври, яъни ёз пайтида шакарга нисбатан талаб кескин ошади. Шу боис биржа савдоларида ҳам нархлар кўтарилиб кетяпти. Нархларни ушлаб туриш ва барқарорлаштириш мақсадида биржадаги бир савдо сессияларига қўйиладиган максимал меъёр ҳам белгилаб берилган, — дейди у шакар ажиотажига қарши аниқ ечимлар ҳақида.

    Нархлар қачон ўз ўрнига тушади?

    Бундан ташқари, истеъмолчиларга кўпроқ шакар етказиб бериш мақсадида бошқа тадбиркорлик субъектлари, яъни яхна ичимлик ишлаб чиқарувчи ташкилотларга имтиёзлар бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

    Аниқроғи, бу каби корхоналарда ҳам ёз мавсумида шакарга талаб кучаяди, ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди. Улар ҳам шакарни биржа орқали харид қилгани туфайли нархлар ошиб кетмоқда. Шу талабни қисқартириш мақсадида ҳукуматга таклиф киритилган.

    Таклифда яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар эҳтиёжи учун шакар импорт қилишда белгиланган божхона тўловларига имтиёзлар бериш масаласини кўриб чиқиш қайд этилган.

    Агар бу маъқулланса, аҳолининг шакарга бўлган эҳтиёжи кўпроқ қопланади ва нархлар барқарорлашади. Шунингдек, ҳозирги пайтда шакар нархларини сунъий ошириш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда чора-тадбирлар ўтказиляпти.

    Аввалроқ Ўзбекистон биржа савдоларида шакар нархи пасайгани ҳақида хабар берилганди.

    17.06.2022, 15:40   Изоҳ (0)   18931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинада уруш бошлангандан кейин Ўзбекистоннинг телефон импорти қандай ўзгарди?

    16.06.2022, 17:07

    Картошка ва пиёз қимматлади, тарвуз арзонлади. Июнь ойида улгуржи нархлар қандай бўлмоқда?

    16.06.2022, 16:50

    Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар муҳожирлари учун Буюк Британия манфаатли йўналишми?

    16.06.2022, 13:31

    Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импортини 3 баробарга камайтирди

    16.06.2022, 08:39

    Google ходимининг айтишича, компаниянинг сунъий интеллекти онгга эга бўлди. Шундай бўлиши мумкинми?

    16.06.2022, 08:24

    Дақиқасига 84 минг долларгача — мамлакатлар ядровий қурол учун қанча пул сарфлаши маълум бўлди

    15.06.2022, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.