Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-май ойларига кўра саноат ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берди.
Унга кўра йил бошидан бери Ўзбекистондаги компаниялар томонидан 196,9 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6 фоизга кўпроқ.
Саноат таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш ҳиссасига тўғри келиб, 161,8 трлн сўм ёки 82,2 фоизни ташкил этди.
Ишлаб чиқариладиган саноат таркибида юқори технологияли тармоқнинг улуши ўтган йилга нисбатан 0,3 фоизга камайиб 2,2 фоиз бўлган. Бу соҳада ўрта-юқори технологиялар 23,2 фоизни ташкил қилган бўлса, қуйи технологиялар 38,3 фоиз бўлган.
Май ойининг ўзида 42,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2022 йилнинг биринчи беш ойидаги иқтисодий ҳолати маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)