Аксарият аёллар кокос ёғининг имкониятларини ҳаддан ташқари ошириб юборади ва уларни барча муаммолардан қутқариши мумкинлигига ишонади. Ушбу маҳсулот ҳақиқатан ҳам сочларни силлиқ ва ёрқин қилиши, ҳатто бўёқларни ҳам кетказиши мумкин, аммо у терини қуёшнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қиладими? Grazia нашри ушбу саволга жавоб берди.
Ҳар бир инсон биладики, қуёш нурлари эрта қариш белгиларини келтириб чиқаради ва саратон ривожланиш эҳтимолини оширади. Шунинг учун мунтазам равишда терига қуёшдан ҳимояловчи кремларни қўллаш керак. Пляж мавсумининг бошланиши билан баъзи қизлар бир хил рангга эга бўлиш умидида тобланишдан олдин кокос мойидан фаол фойдаланади. Бу хавфсизми?
Кокос ёғи қуёшдан ҳимоя қилувчи омилга (SPF) эга, аммо унинг миқдори жуда паст, саккизта. Бу терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш учун етарли эмас. Ёзда камида SPF 30 ёки ундан юқори бўлган кремни ишлатиш керак.
Маълум бўлишича, кокос ёғи қуёшдан ҳимоя қилувчи крем ўрнини боса олмайди, лекин бу ундан фойдаланмаслик керак, дегани эмас. Ушбу маҳсулотдан терини ҳимоя қилишда эмас, балки унга ғамхўрлик қилиш учун фойдаланиш тавсия этилади — у яллиғланишга қарши хусусиятларга эга ҳамда терини чуқур намлайди.
Изоҳ (0)