Ижтимоий тармоқларда аёл гўдагига шафқатсиз муносабатда бўлаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Самарқанд вилоятида бўлган.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби видеога муносабат билдириб, ҳолат қачон, қаерда, ким томонидан содир этилгани ўрганилаётганини, натижаси бўйича жамоатчиликка маълумот берилишини айтиб ўтди.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда она ўз фарзандларига зулм ўтказиб, болаларни хўрлагани тасвирланган видео тарқалганди. Кейинроқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қорақалпоғистон ИИВ ходими билан суҳбатда она нима сабабдан фарзандларини калтаклаб келганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)