• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хотинини урган кимники кўрган бўлсам, бари қўрқоқ». Ўзбекистонликлар тўйда куёв келинни ургани акс этган видеога қандай муносабат билдирди?

    Тўй инсон учун ҳаётдаги энг бахтли кунларидан бири ҳисобланади. Ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ҳақида гап кетганда ўзбекона тўйни ҳам алоҳида эслаб ўтишади. Сўнгги йилларда тўйлар борасида ҳам кўп фикрлар айтиб келинмоқда. Хусусан, уни ихчамроқ қилиш, камхарж қилиб ўтказиш каби.

    Тўйларда кутилмаган ҳолатлар, кўнгилсиз воқеалар бўлиб туради. Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда тарқалган ана шундай видеолардан бири бугун Германиянинг етакчи нашри, Жанубий Кореянинг телевидениелари эътиборига тушди. 

    Нозима Маҳмудованинг Facebook тармоғида ёзишича, ушбу ҳолат икки йил аввал Сурхондарёда бўлиб ўтган. Тўй шу вақтда тўхтатилган, келинни олиб кетишган, ҳозир иккаласининг ҳам оиласи бор.

    (Маълумот янгиланди: Бош прокуратуранинг хабар беришича, тўй икки йил аввал эмас 2022 йил 6 июнь куни бўлиб ўтган, бундан ташқари, келин ҳамда куёв бирга яшамоқда — таҳр.)

    Ўзбекистонликлар тўйда содир бўлган мазкур ҳолатга қандай муносабат билдирди? «Дарё» жамоатчилик томонидан айтилган фикрларни бир жойга тўплади.

    «Хотинини урган кимники кўрган бўлсам, бари қўрқоқ бўлган»

    Оталар, илтимос, қизларингизни бирортасига узатишдан аввал куёв бўлмишни чақириб, суҳбатлашиб кўринглар. Йўқса, мана бунга ўхшаган хезалаклар «лотерея»нгиздан чиқиши ҳеч гапмас.

    Шу ўринда, ҳаётий бир хулосамни ҳам айтиб қўяй. Хотинини урган кимники кўрган бўлсам, бари қўрқоқ бўлган. Шу пайтгача ружулати баланд эркак аёлига қўл кўтарганини кўрмаганман.

    «Девонайи Ҳақгўй» Telegram-канали

    «Биз эса қизиқмадик ҳам, ким бу жиноятчи...»

    Манави «йигит« бизни бутун дунёга машҳур қилишда давом этмоқда. 

    Корея телеканалларида ҳам кўрсатишибди. 

    Германиянинг машҳур Bild нашрида ҳам бу ҳақида мақола чиқибди.

    Биз эса қизиқмадигам ким бу жиноятчи...

    Карислар нима дейишганини билмадиму, немислар «Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бу ҳар куни нон сотиб олишдай оддий ҳол», демоқда. Аслида, немислар тушунмайди, бизда ҳатто нон ҳам қиммат, аёл қадрини эса манавинақа «қаҳрамон»лар сариқ чақа қилиб ташлашяпти...

    Нурбек Алимов, блогер

    «Бизга душман керак эмас»

    Ўзимиз ўзимизни шарманда қиламиз. Боримиз шу. 

    Ҳамма ҳам бундай эмас-ку, дейишингиз мумкин. Лекин бу видео жамиятимизда аёлларга бўлган муносабатни кўрсатиб турибди. Видеога олинмаганлари қанча…

    Куёв келинни тўйда урган видеони атайлаб юкламагандим. Нафратланганимдан. Қарасам, бу видео АҚШ, Германия, Япония, Корея телевидениесида чиқиб кетибди…

    Аёлларни эъзозланг!

    «Troll.uz» лойиҳаси

    «Балки, чиндан ҳам ёшлар бахтли яшаётгандир?»

    Тўйда келинболанинг бошига мушт туширган куёв видеоси бутун дунёни айланиб чиқибди ўзиям. Ўзбек менталитетини «тушунмайдиган» хориждагиларга бу ҳаракат ўтакетган ваҳшийлик кўрингани тайин.

    Шу воқеа қачон ва қаерда рўй берганини кимдир билса, @shokirjonovbot’га ёзиб юборсин, воқеа қаҳрамонлари билан бир гаплашайлик. Балки, чиндан ҳам маҳалла-кўй, қариндошлар ўртага тушиб, ёшлар бахтли яшаётгандир?

    Шуҳрат Шокиржонов, журналист

    «Жуда-жуда шармандагарчилик энди бу»

    Ҳеч ким ўрнидан туриб, куёвни ўзига яраша калтакламайди. Ҳеч ким полицияга хабар бермайди.  Бу нарса бўлишига шубҳа қилиш мумкин, чунки Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонлик ҳар куни нон сотиб олишдек оддий ҳол. Ҳатто ток-шоуларда аёллар ўзларига нисбатан зўравонлик ҳақида гапиришади».

    Бу Германиянинг Bild нашри томонидан мана бу видео ҳақида билдирилган фикр, ўртоқлар. Жуда-жуда шармандагарчилик энди бу. Видеодаги ҳолат ҳам, шу ишни қилган йигит ҳам ва ўзи умуман бу каби ҳолатларнинг бўлиши ҳам абсурд. 

    Германияликлар ҳам билишади аёлларимиз айрим ток-шоуларда зўравонликлар ҳақида гапиришларини. Яхши эмас бу. Жуда ёмон ҳолат. Аҳвол шу.

    «Сафар» Telegram-канали

    Twitter тармоғи фойдаланувчилари ҳам ушбу ҳолатга ўз муносабатларини билдиришган.

    Скриншот: Twitter

    Скриншот: Twitter

    Скриншот: Twitter

    Скриншот: Twitter
    15.06.2022, 15:31   Изоҳ (0)   101541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги 45 та коллеж ўрнида мономарказлар ташкил этилади

    15.06.2022, 15:25

    Ўзбекистон биржа савдоларида шакар нархи яна пасайди

    15.06.2022, 15:17

    Шавкат Мирзиёев ўрта махсус таълим тизимини танқид қилди

    15.06.2022, 15:02

    «Ўзбекистонда ахборот эркинлигини давлатга муаммо шакллантирувчи омил сифатида кўриш ҳали ҳам юқори» — Камолиддин Раббимов

    15.06.2022, 14:53

    Асаджон Хўжаев: "Танқидий-таҳлилий материалларга жавоб бериш 2019 йилда 12 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 93 фоизга етган"

    15.06.2022, 14:31

    Қозоғистондаги авария ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани оқибатида келиб чиққани маълум бўлди

    15.06.2022, 14:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.