• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда гўшт нархи ўзгариши нима билан боғлиқ?

    Озиқ-овқат таъминотида барқарорликни сақлашга қаратилган уринишларга қарамай, кўплаб ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалигидаги ҳосилдорлик мавсумий об-ҳавога боғлиқ бўлиб қолмоқда. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) Ўзбекистонда гўшт нархини таҳлил қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Глобал иқлим ўзгариши шароитида ёғингарчилик миқдорининг камайиб кетиши оқибатларини юмшатиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қурғоқчил шароитга мослаша оладиган экин навларини яратиш ва уларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда тарқатиш зарурати ортиб бормоқда.

    Ёғингарчилик миқдори камайишининг таъсири айниқса Африканинг Саҳрои Кабир ҳудудидан жанубий йўналишда жойлашган дунёдаги озиқ-овқат инқирози марказида кучли сезилади. 

    Бу ерда қишлоқ хўжалиги камбағал уй хўжаликларининг асосий фаолият тури ҳисобланади.

    Олимлар Эриксен, Инграм ва Ливерман (2009) ўз тадқиқотларида 2008 йилда кузатилган озиқ-овқат нархининг глобал миқёсда ошишида иқлим ҳодисалари муҳим рол ўйнаганини аниқлади. 

    Тадқиқотлар ёғингарчилик миқдорининг камайиб бориши гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархининг ошишига таъсир қилишини кўрсатди. 

    Шунга кўра, қурғоқчиликнинг мол гўшти нархи ўзгаришига таъсири икки омилга боғлиқ. Бир томондан, қурғоқчилик туфайли қорамолларни яйловларда боқиш имконияти камайса, иккинчи томондан, мол гўшти ишлаб чиқаришда озуқанинг асосий манбалари бўлган маккажўхори ва соя етиштириш кескин қисқаради.

     

    ПМТИ экспертлари ўтказган таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда гўшт нархининг ўсиши мавсумий характерга эга. Июль, август, сентябр ва октябр ойларида энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилади. 

    Масалан, 2019 йилнинг ана шу ойларида мол гўшти нархи 3,6 фоиз, 7,6 фоиз, 5,8 фоиз ва 2,1 фоиз, 2020 йилда эса 0,6 фоиз, 1,5 фоиз, 3,3 фоиз ва 5,9 фоизга ошган. 

    Ўзбекистонда декабрь—январь ойларида нархнинг тушиши ёки кам миқдорда ўсиши кузатилади.

    Гўшт нархнинг ўзгариш динамикаси февраль ойининг охири, март ва апрель ойларидаги ёғин миқдори ва бу ойлардаги ҳаво ҳарорати билан узвий боғлиқ. 

    Яйловларда чорва моллари истеъмол қиладиган ўсимликларнинг эрта баҳорда униб чиқиши, ўсиши ва етилишидаги асосий омил ҳам шу. 

    Хусусан, февраль ойининг охири ва март ойида ёғингарчилик миқдори ва қуёшли кунларнинг кам бўлиши ўсимликлар баравж ўсмаслиги ва етилган ўсимликларнинг бўйи паст бўлиб қолишига олиб келади. Бу эса озуқа танқислигини келтириб чиқаради. 

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда февраль, март ва апрель ойларидаги ўртача ёғингарчилик миқдори 2019 йилда 118,0 мм ни ташкил этган бўлса, 2020 йилда 92,4 мм гача камайган. 

    2018-2020 йилларни қамраб олган тадқиқот натижалари мамлакатимизда 22 фоиз ҳолатда ёғингарчиликнинг ўзгариши мол гўшти нархининг ўзгариши билан бир пайтга тўғри келишини кўрсатди.

    Ёғингарчилик миқдори маълум бир давр учун ёмғир ва қорнинг тахминий сув эквиваленти йиғиндиси сифатида аниқланади. 

    Янги ёққан қор учун 0,1 солиштирма оғирлик қўлланилади, яъни 10 дюйм (25,4 см) янги ёққан қор бир дюйм (2,54 см) ёмғирга тенг, деб ҳисобланади. 

    Ўзбекистон ҳудудлари орасида Тошкент, Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари энг кўп ёғингарчилик кузатиладиган ҳудудлар саналса, Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари мазкур рўйхатда охирги ўринлардан жой олган.

     

    Иқлим тадқиқотлари бўлими (Climatic Research Unit) маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ёғингарчиликнинг энг кўп миқдори 1969 йилда кузатилган. 

    Ўшанда йиллик ўртача ёғин миқдори Тошкент вилоятида 77,1 мм, Наманган вилоятида 66,8 мм, Сирдарё вилоятида 58,0 мм ва Жиззах вилоятида 57,5 мм га тенг бўлган. 

    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёғингарчиликнинг энг кўп миқдори 2003 йилда кузатилган бўлиб, 2020 йил билан қиёслаганда ёғинларнинг йиллик ўртача миқдоридаги фарқ серёғин ҳудудлар ҳисобланувчи Тошкент вилоятида 22,9 мм, Наманган вилоятида 19,0 мм, Фарғона вилоятида 15,9 мм ва Жиззах вилоятида 10,7 мм ни ташкил этган.

    15.06.2022, 19:21   Изоҳ (0)   17384
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европанинг Россия ёнилғисидан воз кечиши бутун дунё учун жиддий оқибатларга олиб келмоқда

    15.06.2022, 18:44

    Украина АҚШдан уни ленд-лиз доирасида газ билан таъминлашни сўради

    15.06.2022, 17:35

    Эрдўғон Қора денгиз бўйлаб газ қувури ўтказиш бошланганини маълум қилди

    15.06.2022, 02:24

    Бутун дунё бўйлаб иқтисодий ўсиш секинлашди — Fitch

    14.06.2022, 22:47

    Украинадан ғалла экспорт қилиш учун Болтиқ денгизи орқали янги йўл очилди

    14.06.2022, 21:22

    Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик буғдой истеъмолчиси бўлди

    14.06.2022, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.