British Airways авиакомпаниясининг Лондондан Вашингтонга учаётган самолётида сув тошиб кетди, сув юқори палубадан пасткисига оқиб туша бошлади, деб ёзади TJournal.
Етти соатлик трансатлантика парвози чоғида икки қаватли Airbus А380 самолётида шариллаб сув оқа бошлади. British Airways тасдиқлашича, унда сув учун резервуар билан боғлиқ муаммолар юзага келган, оқибатда самолётнинг орқа қисмидаги, эконом-класс йўловчилари фойдаланадиган зинапоя сув остида қолган. Борт жами 500 йўловчини сиғдира олади.
Экипаж аъзолари 9 минг метр баландликда сув оқимини тўхтатишга уринган: улар сув тошган жойларга сочиқ ва кўрпалар ташлаган. Йўловчилар зудлик билан қуруқ жойларга олиб ўтилган.
Воқеа жиддий оқибатларга олиб келмади, техник носозлик парвознинг охирроғида юз берганди. Самолёт шу куниёқ яна бошқа рейс учун ҳавога кўтарилган.
«Хавфсизлик билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар мутлақо юз бергани йўқ, бу тоза ичимлик суви узатилиши билан боғлиқ эди. Носоз клапан алмаштирилди ва муаммо ҳал қилинди. Парвоз муваффақиятли давом этди ва самолёт одатдагидек қўнди», — дея баёнот берди British Airways.
Изоҳ (0)