Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхонада пичоқланган эркак воқеаси бўйича тергов ҳаракатлари бошланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев маълум қилди.
«2022 йилнинг 12 июнь куни соат, тахминан, 21:30 да Шаҳрисабз шаҳри ‘Қушхона’ МФЙда жойлашган ‘Биллур’ тўйхонаси олдида шаҳарнинг ‘Янги ҳаёт’ маҳалласида яшовчи С.Ж. ҳамшаҳри ‘Ғалаба’ маҳалласида яшовчи Н.Қ. ва Шаҳрисабз туманининг ‘Лолистон’ маҳалласида яшовчи Қ.А.лар билан жанжаллашиб қолган. Жанжалда Н.Қ. фуқаро С.Ж.нинг ўнг билак соҳаси ва ўнг оёқ болдир соҳасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Натижада С.Ж. тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасига тушган», — дейди Жавлон Бахтиев.Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)