• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шакар ажиотажи: нарх ошишига тадбиркорлар сабабчими? – мутахассис ҳолатни изоҳлади

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов «Дарё» нашрига интервью бериб, шакар нархининг кескин ошиши билан боғлиқ сабабларга тўхталди.

    Улуғбек Давлатов

    Улуғбек Давлатов
    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми йиллик қанча?

    Республикада 2 та шакар ишлаб чиқарувчи завод («Ангреншакар» АЖ, «Хоразмшакар» АЖ) мавжуд. Уларнинг ҳар бири йилига 600 минг тоннадан маҳсулот ишлаб чиқаради. Ҳозирда ҳар куни 2 минг тоннадан шакар биржа савдоларига қўйилмоқда. Охирги бошланғич нархлар 8 минг 900 сўмдан бўлмоқда. Шакар заводларимиз монопол корхоналар ҳисоблангани учун Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан улар сотаётган маҳсулотнинг бошланғич нархлари доимий назорат қилинади. Яъни нархлар шаклланиши ва ошишига таъсир этувчи омиллар ўрганиб борилади ҳамда юқори нарх қўлланилмаслиги бўйича мониторинг юритилади.

    Ҳисоб-китобларга кўра, шакар нархи (бошланғич) йил бошига нисбатан 8-10 фоизга ошган. Бунга жаҳонда бўлаётган геосиёсий вазият таъсир кўрсатган. Хусусан, логистика хизматларининг нархлари кескин ошган. Лекин шакар заводларимиз томонидан хом ашё етказиб берувчилар билан шартнома тузилгани, кемалар олдиндан буюртма қилиниб, тўловлар ҳам амалга оширилгани учун логистика нархида кескин ўзгариш бўлмади. Яъни дунёда кема ташувлари нархи кўтарилган бўлса-да, бизда олдиндан тўлов қилингани туфайли белгиланган ставка ўзгармади. Шу сабабли бошланғич нархларда кескин ўсиш кузатилмаяпти.

    Сўнгги кунларда савдо дўконларида шакар нархи 20 минг сўмгача (1 кг) кўтарилгани айтилмоқда. Бунинг асосий сабаби нимада?

    Бозорлар ва дўконларда шакар етишмай қолгани биржа билан боғлиқ масала эмас. Чунки биржага доимий равишда белгиланган миқдордаги шакар савдога қўйиб келинмоқда ва шу пайтгача ҳеч қандай дефицит кузатилмаган. Ҳамма гап ички бозорда. Яъни тадбиркорлар шакарни биржада харид қилиб, уни чакана савдога чиқармади. Оқибатда сунъий тақчиллик яратилди. Биржада шакар узлуксиз сотилаётганини кўрган тадбиркор, бундай хатти-ҳаракатларнинг фойдаси йўқлигини, ҳеч қанақа танқислик бўлмаётганини тушуниб етади. Биржа эркин — хоҳлаган одам унда иштирок эта олади. Ортиқча пули бор, маҳсулотни ғамлай оладиган захиралари, омборхоналари мавжуд одамлар шакарни йиғиб қўйди. Шу сабабли нарх биржада ҳам ошиб кетди. Улар кўпроқ ғамлаш мақсадида биржага кириб қиммат нархларда сотиб олишди ва нархни кўтариб юборди. Оқибатда ўтган ҳафтада ўртача биржа котировкаси 13-14 минг сўм атрофида бўлди. Сўнги 2 кун ичида нархларда кескин пасайиш кузатилмоқда. Яъни ўтган куни 1 кг шакар 11 минг 900 сўм эди, кеча 10 минг 800 сўмга тушиб кетди. Бугунги биржа савдоларида шакарнинг сотилиш нархи 10 минг сўм атрофида. Бозор тўйиниши, тадбиркорлар томонидан захиралар кўплиги ва талаб ўсгани ҳисобига нархлар кундан кунга пасаймоқда.

    Нархларнинг сунъий ошишига таъсир қилган шахслар бўйича прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан ўрганиш олиб борилмоқда. Уларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади.

    Захирада қанча шакар бор?

    Бизда шакар хом ашёси асосан Бразилиядан импорт бўлади. Август ойигача бўлган ресурсларимиз, яъни йўлда келаётганлари билан ҳисобланса, ҳар бир заводнинг 200 минг тоннадан захираси мавжуд. Бу августгача камида 400 минг тоннагача захира бор дегани. Ушбу миқдор билан бозорни бемалол таъминлай оламиз. Шартномага мувофиқ, бизга йилнинг охиригача доимий равишда хом ашё етказиб берилади. Айтиш керакки, шакар импортига ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Қўшни давлатларда ҳам шакар нархи кескин ошди. Шунингдек, Россияда ҳам 1 кг шакар 10-12 минг сўмга чиқиб кетган. Уни олиб келиш харажатлари бизнинг ички бозордаги нархлардан ҳам қимматга тушади. Шунинг учун бизларда импортга у қадар қизиқиш йўқ. Ўзбекистонга шакар деярли импорт қилинмайди. Ҳаммаси ўзимизда ишлаб чиқарилади. Айни пайтда ишлаб чиқаришда ҳам, хом ашё ва биржада ҳам муаммо йўқ. Шакарни истеъмолчиларга шу йилнинг охиригача, ҳатто кейинги йилга ҳам етказиб бера оладиган хом ашё захирамиз мавжуд.

    Бугун бозорлардаги аҳвол қанақа?

    Бозорлардаги нархга келадиган бўлсак, тадбиркорлик субъектлари томонидан шакар нархлари эркин белгиланади. Нархларни кескин ошиб кетмаслиги учун ҳукумат томонидан бозорларда махсус савдо ярмаркалари ташкил этилган. Шу билан бирга, йирик савдо комплексларида ҳам шакар нархлари арзонлаштирилган ҳолатда сотиб келинмоқда. 1 кг шакар бозорларда 10-11 минг сўмдан сотилаётган бўлса, савдо комплексларида 12 минг сўмдан сотилмоқда. Бугунги биржа савдосидаги ҳолат ҳам бозор тўйинганини кўрсатади. Яъни шакар сотиб олган одам унинг нархи 10 минг сўмга тушдими, захирасидаги маҳсулотни савдога чиқармаса зарар кўраверади. Бугун биржадан 10 минг сўмдан олган одам, нархни 11-12 минг сўмга чиқаради. Лекин 3-4 кун олдин 13-14 минг сўмдан олган одам уни тезроқ сотувга чиқармаса, зарарга ишлайди. Ижтимоий тармоқларда ҳам нега арзонлаштирилган савдода шакар мавжуд, бошқа дўконларда йўқ, деган масала кўтарилди. Айтиш керакки, шакар билан боғлиқ ҳеч қандай тақчиллик йўқ. Биржада бошланғич нарх 8 минг 900 бўлмоқда ва бу нарх яқин орада ошмайди. Узоғи 100 сўмгача ошиши мумкин.

    14.06.2022, 20:49   Изоҳ (0)   26714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳрисабз шаҳридаги тўйхонада эркак бир неча киши томонидан пичоқлангани айтилмоқда

    14.06.2022, 20:33

    Китоб туманининг собиқ ҳокими Муроджон Азимовга ўринбосар бўлди

    14.06.2022, 19:44

    Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Собиқ ҳоким катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланиб, қамоққа олинганди

    14.06.2022, 18:52

    Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

    14.06.2022, 18:43

    Ўзбекистонда июль охирида «Таскин» номли биринчи болалар ҳосписи фаолият бошлаши кутилмоқда

    14.06.2022, 18:31

    «Жазолаш билан оилани сақлаб қолиб бўлмайди». Алишер Қодиров ҳимоя ордери берилишига қарамасдан, аёлларга тазйиқ ўтказиш давом этаётгани ҳақида

    14.06.2022, 17:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.