Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
Ўктам Пардаев Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Қайд этилишича, у бунга қадар Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ подполковник Ғайратжон Раҳматуллаев Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинлангани, Гурлан тумани ҳокими Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар бўлгани, Республика олий таълим кенгашига янги раис тайинлангани ҳақида хабар берилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар