Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат ҳарбий қуролларини кўпайтириш мақсадида 2019—2025 йилларга мўлжалланган ҳарбий режалаштириш қонунини қайта кўриб чиқиш ниятида эканлигини билдирди.
У буни Украинадаги воқеалар фонида «воситаларни таҳдидларга мослаштириш» зарурлиги билан изоҳлади, дея хабар берди Le Figaro президентнинг душанба куни Париж чеккасида бўлиб ўтган Eurosatory қуроллари кўргазмаси очилишидаги сўзларидан иқтибос келтириб.
«Мен вазир ва Қуролли кучлар бош штаби бошлиғидан келгуси ҳафталарда геосиёсий контекстдан келиб чиққан ҳолда ҳарбий дастурлаш бўйича ушбу қонунни қайта кўриб чиқишни сўрадим» — деган Макрон.
Унинг сўзларига кўра, Франция «узоқ муддат давом этувчи ҳарбий иқтисодиётга кирди».
Макрон, июнь ойи бошидаёқ миллий саноат компаниялари ўз мамлакати манфаатлари йўлида қурол ишлаб чиқаришни кучайтириши кераклигини айтган эди.
Изоҳ (0)