Бухорода автосалондан харид қилинган Malibu Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аралашуви билан тузатиб берилди, деб хабар беради ЎзА.
Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаро И.Ж. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Бухоро шаҳар жамиятига мурожаат қилган. У Бухоро вилоятида жойлашган автосалондан 369 миллион сўмга Malibu русумли автомобиль харид қилгани, аммо машинанинг носозлигидан норозилигини билдирган.
Фуқаро автосалон ходимларига бир неча бор бу ҳақда мурожаат қилган. Бироқ мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.
Ҳолат Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилган. Автосалон раҳбариятига амалдаги қонун ҳужжатлари талаби юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилгач, автомашина тузатиб берилган.
Аввалроқ Бухорода 10 километр ҳам юрмаган Tracker’нинг нуқсонлари чиққани боис янгисига алмаштириб берилганди.
Изоҳ (0)