Самарқандда туристларга электромобиллар ижарага берилиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобилов маълум қилди, деб хабар беради «Zarnews».
Маълум қилинишича, ижарага бериладиган Volkswagen ва Mercedes-Benz электромобилларида Wi-Fi орқали интернет ҳам узатилади. Шунингдек, чет тиллардан таржимон ва гид хизмати талабга кўра ажратилади.
«Мазкур хизмат тажриба сифатида Самарқанд халқаро аэропортида 10 июндан иш бошлайди», — деб ёзади Қобилов.
Аввалроқ Ўзбекистон тарихи, маданияти ва ўзбек тилининг хориж давлатларида тарғиботига 10 млрд сўм ажратилиши мумкинлиги, Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Май бошларида Ўзбекистонда тунги вақтда фаолият юритувчи туристик объектлар учун янги қоидалар тасдиқланган эди.
Изоҳ (0)