Британиянинг Romans International фирмаси экстремал Mercedes-Benz — Mercedes-AMG GT Black Series купесини сотувга қўйди. 1,4 минг километр йўл босган суперкар 445 минг фунтга (558 минг доллар) баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
Mercedes-AMG GT Black Series оригинал М178 «битурбосаккизлик» билан жиҳозланган. Motor 730 от кучи ва 800 Нм айланувчи моментни тақдим этишга қодир. Купе соатига 100 километр тезликка 3,2 сонияда эришади. Орға ғилдирак тортувчи кучи AMG Speedshift DCT 7G «роботи» орқали ўтади, узатмалар қутиси устунлари биринчи марта углерод толани ўраш усули орқали ясалган.
GT Black Series’нинг тўлиқ потенциалини мослашувчан амортизаторлар ва пойга автомобиллар даражасидаги аэродинамик қайта ишловлар натижасида намойиш эта олади.
Сотувга қўйилган суперкар нусхаси 2022 йилда ишлаб чиқарилган. Машинага электрон бошқарилувчи дифференсиал, углерод-керамик тормоз, AMG Track Pace комплекс телеметрияси, шунингдек, Burmester аудиотизими ўрнатилган.
Бундан ташқари, Obsidian Black қора «металлика» ранги буюртма қилинган, музови «хира плёнка» билан қопланган турли ўлчамли ғилдираклар «кийгизилган».
Аввалроқ Mercedes-Benz дизайнери тилла, титан ва буйвол шохидан Maybach кўзойнакларини яратгани, Mercedes дунё бўйлаб қарийб 1 млн автомобилни чақириб олиши, Mercedes-АМГ болалар учун мўлжалланган аравачани сотувга чиқараши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)