12 июнь Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб веломарафон ўтказилади.
Веломарафон пайтида пойтахтнинг бир неча кўчалари соат 08:00 дан 11:00 гача ёпилади:
- Кичик ҳалқа йўли ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Нукус кўчаси кесишмасигача;
- Шароф Рашидов ва Нукус кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
- Истиқбол, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчаси кесишмасигача.
Изоҳ (0)