«Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Салоҳ 2021/22 йилги мавсумда «Тоттенҳэм» аъзоси Сон Ҳён Мин билан бирга чемпионат тўпурарига айланди. Мисрлик футболчи 35 та ўйинда 23 та голга муаллифлик қилди.
29 ёшли вингер фаолияти давомида иккинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. Илк бор 2017/18 йилги мавсумда Салоҳ мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси соврини эса кетма-кет иккинчи бор «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоденга насиб этди.
22 ёшли хавбек «шаҳарликлар» таркибида Англия чемпионига айланди ва Премьер Лигада 28 та ўйинда 9 та гол урди.
Изоҳ (0)