• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Нима учун бола уйқусида тишларини ғичирлатади? Муаммонинг 6 та энг кенг тарқалган сабаби

    Тиббиётда жағларнинг беихтиёр бир неча марта қисилиши натижасида тишларнинг ғичирлаши «бруксизм» деб аталади. У асосан кечалари ўзини намоён қилади ва қўшимча равишда, бош оғриғи ва қулоқларда шовқин каби кўплаб жисмоний оғриқларни келтириб чиқаради. Кўпинча бруксизм болаларда кузатилади. Бунга тишлардаги муаммо сабабми? Ушбу саволларга жавоб тариқасида «Новий очаг» нашри тўлиқ маълумот бериб ўтди.

    Фото: «Новий очаг»

    Sleep Foundation маълумотларига кўра, дунёнинг турли бурчакларида болаларнинг 6 дан 50 фоизигача бўлган қисми бруксизмдан (одонтеризм ва Каролини феномени деб ҳам аталади) азият чекади. Тишларнинг тунги ғичирлаши жуда қўрқинчли эшитилади. Шу билан бирга, ота-оналарнинг ўзи ҳар доим ҳам шифокорларга маслаҳат учун шошилмайди, чунки бу муаммо болаларнинг катта бўлиши билан ўз-ўзидан ўтиб кетишига ишонади. Чиндан ҳам шундайми? Мутахассислар бу масалада баҳслашишга тайёр. Аслида, бруксизм — бу боланинг соғлиғи учун нохуш оқибатларга олиб келадиган физиологик касаллик бўлиб, шифокорга мурожаат қилишни талаб қилади. Бруксизмни келтириб чиқарган сабабларга кўра шифокор ташхис қўяди ҳамда керакли муолажаларни буюради.

    Стресс

    Стресс ва бруксизмнинг эрта бошланиши ўртасида тасдиқланган боғлиқлик бор, аммо қайси бири қўзғатувчи ва қайси оқибат эканини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади. Бироқ тиббий адабиётларда стресснинг ёш болаларга таъсирини ўрганган тажрибалар ҳам мавжуд. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўзларини ноқулай муҳитда кўрган болалар, кўпинча, ухлаётганида тишларини қичирлатади. Мактаб ёшидаги болаларда бруксизм дарс юкламалари ва баҳолар ҳақида ташвишланиш туфайли ҳаддан ташқари ҳиссий зўриқишларга реакция бўлиши мумкин.

    Тунда бруксизм билан оғриган беморлар текширилганда, стресс гормонларининг кўпайиши, жумладан, буйрак усти безлари томонидан ишлаб чиқарилган кортизол миқдорининг ортиши аниқланган.

    Ташвишланиш

    Кўпинча, кечаси тишларини ғичирлатишдан шикоят қиладиган беморлар безовта, ташвишли ва ҳимоясиз болаларда кузатилади, улар жуда масъулиятли бўлиб, муваффақиятсизликни бошдан кечириши қийин. Болаларда психиканинг ҳимоя механизми ҳали мавжуд эмас. Улар ҳиссий стрессга катталарга қараганда ёмонроқ мослашади. Майо клиникаси маълумотларига кўра, ташвишланиши кучайган ёш беморларда бруксизмнинг намоён бўлиши фақат ёшга қараб ортиши мумкин.

    Стоматологик муаммолар

    Бруксизмнинг кенг тарқалган сабаби жағ суякларининг нотўғри жойлашувидир. Тишларнинг ёмон ёпилиши билан жағ мушаклари кун давомида кучайган стрессга дучор бўлади ва кечаси улар спазм билан реакцияга киришади. Шунингдек, бруксизм биринчи навбатда турли хил ортодонтик тузилмаларни, масалан, палатал кенгайтиргичлар ёки бракетларни тақишга мажбур бўлган болаларда ҳам кузатилиши мумкин.

    Тиш чиқиши

    Тиш чиқиши пайтида, милкдаги қичишиш ва оғриқ ҳатто кечаси ҳам тинч қўймайди. Жағни сиқиш — бу тишларни қичишишининг олдини олиш учун уринишдир. Бундай ҳолда, бруксизм вақт ўтиши билан ўз-ўзидан йўқолади.

    Аденоиднинг катталашуви

    Боланинг бурун бўшлиғида лимфоид тўқималарнинг ўсиши билан нафас олиш қийинлашади. Тиббий амалиёт шуни кўрсатадики, бу муаммога дуч келган болаларнинг 80 фоизи у ёки бу босқичда оғиз орқали нафас олишга реакция сифатида бруксизмни ривожлантиради.

    Уйқунинг бузилиши

    Замонавий педиатрлар бруксизмни уйқусизлик ва тунги энурез каби жиддий муаммолар билан бир қаторга қўйишади. Агар бола вақти-вақти билан эмас, балки доимий равишда тишларини ғичирлаца, у текширилиши ва керак бўлганда даволаниши керак. Бруксизм биринчи қарашда кўринадиган даражада зарарсиз эмас. Жағларнинг спазми тиш эмалининг емирилишига ёрдам беришига қўшимча равишда, хуружлар пайтида болада юрак уриши тезлашиши, босим ошиши, бош ва бўйин оғриғи хавфи ортади.

    Қандай чора кўриш керак?

    Бруксизмнинг дастлабки белгиларида иккита мутахассисдан маслаҳат олиш керак — невролог ва стоматолог. Невролог болада марказий асаб тизимининг бузилиши билан боғлиқ сабабларни аниқлашга ёрдам беради, гиперактив ёки ҳаддан ташқари ташвишли чақалоқнинг руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича тавсиялар беради.

    Тўғри ташхис қўйиш учун тиш шифокори керак. Агар улар сабаб бўлса, унда тишларнинг ҳолатини тузатиш учун ортодонтистга мурожаат қилиш мумкин. Мутахассис ноқулайликни енгиллаштирадиган ва ушбу нохуш даврдан осонроқ ўтишга ёрдам берадиган махсус оғриқ қолдирувчи маз ва гелларни маслаҳат беради.

    Мавзуга доир:

    • Боланинг кечаси яхши ухлашида ёрдам берадиган олтин қоидалар
    • Болага ҳеч қачон ман қилиб бўлмайдиган нарсалар
    • Болалар ва ўсмирларга қанча миқдорда кофеин истеъмол қилиш тавсия этилади?

    07.06.2022, 17:10   Изоҳ (0)   15170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёз фаслида сепиш учун мўлжалланган 10 та аёллар атири

    02.06.2022, 21:44

    Йиллар давомида уйда сақланиб келадиган энг кераксиз 11 та нарса

    01.06.2022, 16:42

    Атирларни сотиб олишда нималарга аҳамият берган маъқул? Мутахассис тавсияси

    31.05.2022, 19:35

    Нима учун қўлтиқ ости кўп терлайди? Муаммони бартараф этишга ёрдам берадиган 13 та лайфхак

    30.05.2022, 14:55

    Атирлардан қандай фойдаланиш керак? Мутахассис тавсияси

    30.05.2022, 10:50

    «Пул чақиради, ақлдан оздиради ва кунлаб туради». Атирлар ҳақида энг кўп тарқалган хато тушунчаларга мутахассис изоҳ беради

    27.05.2022, 20:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.