• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Атирларни сотиб олишда нималарга аҳамият берган маъқул? Мутахассис тавсияси

    Ёқимли ифор инсон руҳиятига таъсир этибгина қолмай, унга нисбатан атрофдагиларда яхши таассурот уйғотади. Шунинг учун ҳам атир танлашга алоҳида эътибор бериш лозим. Бироқ кўпчилик опа-сингилларимиз атир танлашда етарлича маълумотларга эга эмас.

    Аромастилист Дилшод Ҳожиқурбонов «Дарё» билан суҳбатда яхши атир танлаш борасида ўз тавсиялари билан бўлишди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ёмон кайфиятда атир дўконига келманг

    Биринчи ўринда, атир дўконига яхши кайфиятда келсин. Абзойи бузуқ одамга ҳеч нарса ёқмайди. Бу ўз тажрибамдан кўп ўтган.

    Кўпчилик аёлларимиз асабийлашганда одатда савдо марказларига боради. Ўзига ёққан нимадир харид қилиб, кайфиятини кўтармоқчи бўлади. Кийим-кечак дўконларига боришлари мумкин, лекин атир дўконларига келишларини тавсия қилмайман. Ёмон кайфиятдаги аёл умуман одам атир танлолмайди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Атир сотиб олаётганда ҳеч ким билан маслаҳатлашманг

    Кийим харид қилаётганда сиз кимнингдир фикрига таяниб, сотиб олишингиз мумкин. Аммо атирда бу усул иш бермайди. Парфюмни фақат ва фақат ўз дидингизга қараб танлаганингиз маъқул.

    Дугонангиз тугул, ҳатто онангизга ёққан ифор сизга хуш келмаслиги мумкин ва бу табиий.

    Сизга тавсия қилинаётган атир энг қиммат, ноёб бўлса ҳам ички овозингизга қулоқ солиб танланг. Унутманг, дунёдаги энг зўр атир – бу сизга ёққан атир!

    Битта истисноли ҳолат: агар оила қурган бўлсангиз атир танлаётганда, албатта, турмуш ўртоғингизни фикрни инобатга олинг, у билан маслаҳатлашинг. Умуман олганда мен аёл эрига эркак эса ўз аёлига атир танлаб бергани маъқул деб ўйлайман.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳеч қачон атирларнинг «люкс-копия»сини сотиб олманг!

    Тўғри, кўриниш жиҳатдан ҳақиқий атир билан бир хил бўлади. Сепилганда бошида ўша ифорни бериши мумкин. Лекин 20-30 дақиқадан сўнг, ҳидни фарқлай бошлайсиз. Буни ўша атирнинг ҳақиқийсини ишлатиб кўрганлар, яхши билади.

    Ҳозир Ўзбекистондаги кўпгина атир дўконларида қуйиб бериш хизмати йўлга қўйилган. Агар ёқтирган атирингиз жуда қиммат бўлса, 10 мл қуйдириб сотиб олсангиз бўлади.

    Фото: Дарё / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: Дарё / Дилруҳ Исомиддинова

    Катта ҳажмли атир сотиб олманг

    Чунки одам ўзгарувчан мавжудот. Бир хиллик тезда медасига тегади.

    Масалан, дўкондан 50-100 миллилитр атирларни олиб кетишади. Атирни тугатгунча ҳид жонига тегади.

    Қиммат атирни на бировга ҳам бериб юборгиси келади, на ўзи сепгиси. Шундай қилиб, палон пулга олинган атирлар пардоз столининг бир четида қолиб кетаверади.

    Шунинг учун ўзингизга ёққан атирдан қуйдириб олиб ишлатишни тавсия қиламан. Мисол учун бир миллионли атирни 140-150 минг сўмга 10 мл қуйдириб олиб, 1-1,5 ой давомида ишлатиб юриш мумкин.

    Ўзига мос атирни топа олмаётганларга катта ҳажмда атир сотиб олмасликни тавсия қиламан. Чунки инсон ўз ифорини бирданига топиши қийин. «Бўлди, топдим» деган тақдирда ҳам дўконда маъқул келган ифор уйига борганида ёқмай қолиши мумкин. Чунки атир тусланиш хусусиятига эга. Атир сепилганидан тўрт соат ўтиб, ҳақиқий ифори билинади. Шунинг учун мижоз ўзига ёққан турли атирлардан 10 миллилитрдан қуйдириб олиб, ишлатиб, ўз ифорини топиши мумкин.

    31.05.2022, 19:35   Изоҳ (0)   13771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нима учун қўлтиқ ости кўп терлайди? Муаммони бартараф этишга ёрдам берадиган 13 та лайфхак

    30.05.2022, 14:55

    Атирлардан қандай фойдаланиш керак? Мутахассис тавсияси

    30.05.2022, 10:50

    «Пул чақиради, ақлдан оздиради ва кунлаб туради». Атирлар ҳақида энг кўп тарқалган хато тушунчаларга мутахассис изоҳ беради

    27.05.2022, 20:46

    Бел оғриғининг бир нечта сабаблари ҳамда уни бартараф этиш бўйича тавсиялар

    27.05.2022, 16:51

    Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашнинг синалган 8 усули

    26.05.2022, 13:44

    Микротўлқинли печдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлими? Ташвишланиш эмас, билишингиз керак бўлган нарсалар

    26.05.2022, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.