• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Нима учун қўлтиқ ости кўп терлайди? Муаммони бартараф этишга ёрдам берадиган 13 та лайфхак

    Агар қўлтиқ ости кўп терласа, самарасиз дезодорант ҳақида шикоят қилишга шошилмаслик керак. «Lisa.ru» нашри аслида бунинг сабаби нимада эканини маълум қилди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Агар қўлтиқ ости кўп терласа, бу ҳақиқий муаммога айланади. Кийимдаги тер доғлари, ёқимсиз ҳид бир қанча ноқулайликлар туғдириши мумкин. Бундан ташқари, баъзилар нафақат ёзда, балки салқин ҳавода ҳам терлайди.

    Терлаш тананинг муҳим функциясидир. Тер билан бирга токсинлар ва зарарли моддалар организмдан чиқариб ташланади. Бу инсон танасининг терморегуляцияси учун зарурдир: иссиқ ҳавода уни совутиб, қизиб кетишнинг олдини олади. Аммо тўсатдан ҳеч қандай сабабсиз ҳидли терлашни бошлаш, шифокорга мурожаат қилиш кераклигининг белгиси бўлиши мумкин.

    Қўлтиқ ости кўп терлашининг 6 сабаби

    Соғлиқдаги муаммолар — қалқонсимон без касалликлари, ўсмалар, қандли диабет.

    Гипергидроз. У ирсиятдан ўтади. Бу ҳолатда доимий кучли терлаш болаликдан пайдо бўлган муаммодир. Бунда ҳаммаси жарроҳлик — тер безларининг фаолиятини тўхтатиш ва инъекция билан ҳал қилинади.

    Ортиқча вазн. Шунингдек, ёмон одатлар — чекиш, спиртли ичимликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳолда тернинг ёқимсиз ҳиди токсинларни йўқ қилишнинг кучайиши билан боғлиқ.

    Балоғат ёшидаги гормонал ўзгаришлар. Бу вақтда қизларда тестостерон гормони ишлаб чиқарилиши устунлик қилади, бу ҳаддан ташқари кўп терлаш ва терининг ёғланишига сабаб бўлади. Гормонал фон яхшиланиши билан муаммо йўқолади.

    Циклдаги ўзгаришлар. Кучли терлаш циклнинг турли даврларида — овуляция, ҳайз пайтида аёлларга хосдир. Кўпинча ҳомиладорлик, эмизиш ва менопауза даврида кучли терлаш кузатилади.

    Битта қўлтиқ бошқасидан кўра кўпроқ терлайди. Баъзида бу бир қўлга қаратилган жисмоний зўриқиш пайтида содир бўлади. Агар бу ҳодиса доимий равишда юз берса, сабаб юрак касаллиги, невралгия, қалқонсимон безнинг дисфункцияси ёки шиш туфайли бўлиши мумкин.

    Антиперспирантлар, гўзаллик муолажалари ёки уй шароитида даволаш билан тажриба қилишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Фақатгина мутахассис қўлтиқ нега кўп терлашини ва нима қилиш кераклигини буюради. Агар кучли терлашнинг сабаби соғлиқ билан боғлиқ муаммо бўлмаса, бактерияларнинг кўпайишини олдини олиш учун гигиенани диққат билан кузатиб бориш керак.

    Қўлтиқ терламаслиги учун нима қилиш керак?

    Табиий матолардан тикилган кенг кийимлар кийиш лозим

    Синтетик кўйлаклар ва блузкаларда тана одатдагидек нафас ололмайди. Пахта ва зиғирдан тикилган кийимларда терморегуляция меъёрда бўлади, матонинг ўзи терни шимиб олади ва бадан қуруқ бўлади.

    Тўқ рангдаги кийимларни танлаш тавсия этилади

    Эътибор берганмисиз, саҳрода яшайдиганлар доим қора кийим кияди. Тўқ ранглар қуёш нурини ўзига тортади ва агар кийим синтетик матодан тикилган бўлса, қизиб кетишга олиб келиши мумкин.

    Очиқ рангли кийимлар нурни ўзида акс эттиради ва ўзидан қайтаради. Маълум бўлишича, тана нурдан қутулишга уриниб, янада кўпроқ терлайди. Шунинг учун ҳам тер доғлари тўқ рангли матоларда камроқ сезилади, енгил кийимларда эса улар ёқимсиз сариқ рангга айланади.

    Махсус антиперспирантдан фойдаланиш керак

    Дўконларда сотиладиган анъанавий маҳсулотлар ортиқча терлаш муаммосини тубдан ҳал қила олмайди. Бундай ҳолда, дорихона антиперспирантлари ёрдам беради. Улар таркибида алюминий тузларининг юқори концентрацияси мавжуд. Уларни фақат дерматолог тавсия қилиши мумкин.

    Антиперспирантни фақат тоза терига қўллаш мумкин

    Тозаланмаган терига антиперспирантларни қўллаш мумкин эмас. Акс ҳолда, қўлтиқ ости терлашда давом этади. Бир воситани бошқасининг устига қўллаганда самарадорлик ҳам камаяди. Шунинг учун, агар дезодорант ишлатиш керак бўлса, аввал душ олиш ёки қўлтиқ ости терисини антибактериал тозаловчи салфеткалар билан артиш, шундан кейингина терга қарши воситадан фойдаланиш тавсия этилади.

    Кечаси терга қарши воситадан фойдаланиш лозим

    Тунда тер безлари фаолияти сусаяди, яъни дезодорантнинг фаол моддалари чиқариш каналларига чуқурроқ кириб боради ва у ерда узоқ вақт қолади. Антиперспирантларда мавжуд тузлар ишлаш учун вақт талаб этади. Эрталаб уйғонгандан сўнг улар фаоллашади, ҳатто душ қабул қилиш ҳам уларга таъсир ўтказмайди.

    Тез-тез душ қабул қилиш жуда ҳам муҳим

    Бактерияларнинг кўпайишига имконият қолдирмаслик учун тез-тез душ қабул қилиш керак. Бундан ташқари, совуқ душ кўп терлашни камайтириш ва иссиқда танани совутишнинг ажойиб усули ҳисобланади.

    Терлашни рағбатлантирадиган озиқ-овқат ва ичимликлардан сақланиш керак

    Буларга аччиқ ҳамда қовурилган таомлар, қаҳва, газланган ва спиртли ичимликлар киради. Улар иссиқлик ишлаб чиқаришни ва кучли терлашни қўзғатади. Қаҳва ўрнига иссиқда кўк чой ичиш керак, у организмни тетиклаштиради.

    Кўпроқ сув ичиш лозим

    Терлашга қарши курашда сувдан чекланиш шарт эмас, бу орқали чиқарилган тер миқдорини камайтиришга умид қилиш мумкин. Бу нафақат тескари таъсирга, балки сувсизланишга ҳам олиб келади. Ичиш режимига риоя қилиш, чанқоқдан сақланиш терланишни камайишига сабаб бўлди. Фақат газланган эмас, балки оддий сув ичиш керак.

    Стрессга берилмаслик

    Кўпинча терлаш ҳиссий ҳолат билан ҳам боғлиқ бўлиб, хусусан, стресс ва ташвишлар бунга сабаб бўлади. Улардан имкон борича сақланиш, дам олиш ва етарлича ухлашга ҳаракат қилиш вазиятни енгиллаштириши мумкин. Қолаверса, куннинг иссиқ вақтида кўчага чиқмаслик тавсия этилади, чунки бу ҳам стрессга сабаб бўлади.

    Қўлтиқ остига қўйиладиган махсус астар

    Қўлтиқ ости ёстиқчалари ҳам терни бартараф этишга ёрдам беради. Уларнинг тикилган ёки кийимга ёки тўғридан-тўғри терига ёпиштириладиган турдагилари мавжуд. Шунингдек, улар ҳаво ўтказади ва терлашга олиб келмайди. Ушбу воситалар 20 соатгача тер доғлари ҳақида қайғурмаслик имконини беради.

    Терга қарши салфеткалар

    Агар тез-тез душ қабул қилиш имкони бўлмаса, дезодоризация қилувчи махсус салфеткалардан фойдаланиш мумкин. Улар нафақат қўлтиқ остини, балки оргнизмнинг кучли терлаши мумкин бўлган бошқа қисмларини — оёқ, қўл, бўйинни ҳам ҳимоя қилиш имконини беради. Уларни ишлатишдан олдин тер ва бактерияларни тозаловчи салфеткалар билан артишни унутмаслик лозим.

    Тана вазнини назорат қилиш 

    Ёғ қатлами иссиқлик чиқишини тўсиб қўяди ва тана кучли терлаш орқали ўзини ҳимоя қилади. Шунинг учун агар вазнда ортиқча килограмм бўлса, улардан халос бўлишга ҳаракат қилиш керак. Бу нафақат терлашни камайтиради, балки умуман соғлиқ учун ҳам фойдали.

    Мавзуга доир: Қўлтиқ ости шиши аёллар учун хавфли касаллик аломати бўлиши мумкинми?

     

    30.05.2022, 14:55   Изоҳ (0)   48676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Атирлардан қандай фойдаланиш керак? Мутахассис тавсияси

    30.05.2022, 10:50

    «Пул чақиради, ақлдан оздиради ва кунлаб туради». Атирлар ҳақида энг кўп тарқалган хато тушунчаларга мутахассис изоҳ беради

    27.05.2022, 20:46

    Бел оғриғининг бир нечта сабаблари ҳамда уни бартараф этиш бўйича тавсиялар

    27.05.2022, 16:51

    Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашнинг синалган 8 усули

    26.05.2022, 13:44

    Микротўлқинли печдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлими? Ташвишланиш эмас, билишингиз керак бўлган нарсалар

    26.05.2022, 09:49

    Уйни чангдан қандай қилиб тўғри тозалаш бўйича 6 та лайфхак

    22.05.2022, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.