• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    «Пул чақиради, ақлдан оздиради ва кунлаб туради». Атирлар ҳақида энг кўп тарқалган хато тушунчаларга мутахассис изоҳ беради

    Ҳеч кимга сир эмаски, хушбўй ифорлар кайфиятни кўтаради. Одамни ўзига бўлган ишончини орттирибгина қолмай, бошқаларда ҳам ёқимли таассурот уйғотади. Шу боисдан ҳам атирдан нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам бирдай фойдаланади.

    Шунинг учун ҳам парфюмерия воситаларининг бозори чаққон. Аммо аксарият тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотиш мақсадида турли ёлғонларни ўйлаб топади. Мисол учун «пул чақирадиган», «ақлдан оздирадиган» , ҳиди «кунлаб» турадиган атирлар, хуллас, бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

    «Дарё» аромастилист (атирлар бўйича мутахассис) Дилшод Ҳожиқурбонов билан бўлган суҳбатда атирлар ҳақида халқимиз орасида энг кўп тарқалган хато тушунчаларга ойдинлик киритди.

    Дилшод Ҳожиқурбонов аромастилист. Беш йилдан бери парфюм соҳасида фаолият юритади.

    Дилшод Ҳожиқурбонов

    Дилшод Ҳожиқурбонов
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Биринчи нотўғри тушунча: Одамни «ақлдан оздирувчи» феромон атирлар 

    Ижтимоий тармоқлар орқали кўпчилик ёшлар, айниқса, йигитлар «феромон атир борми?», деб сўрашади, ёзишади.

    Феромон бу қарама-қарши жинс вакилини ҳиссиётларини уйғотувчи, ўзига жалб қилувчи қисқа қилиб айтганда, ҳидлаганда одамни ақлдан оздириб қўювчи ифордир. Аслини олганда ҳар қандай парфюм феромон хусусиятига эга.

    Ўзидан ёқимли ифор таратиб турган кишига нисбатан яхши таассурот уйғониши, ён-атрофидагиларининг баъзиларига жуда ёқиши мумкин. Лекин ақлдан оздириб қўядиган даражада бўлмайди. Чунки инсон онгли мавжудот.

    Қолаверса, дунёда ҳали ҳаммага бирдай ёқадиган ифор яратилмаган, яратилмайди ҳам. Сабаби бармоқ изларимиз каби дидларимиз ҳам турлича. Бир кишига хуш келган ифор ҳатто унинг эгизагига ёқмайди-ку, бошқаларни қўяверинг. Агар сизга қайсидир сотувчи мана бу феромон атир деса, асло ишонманг, бу шунчаки маркетинг ва реклама.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Иккинчи нотўғри тушунча: «Пул чақирадиган» атирлар

    Халқимиз орасида «атирлар пул чақиради» деган гап-сўзлар юради. Чунки айрим парфюмерия билан шуғулланадиган тадбиркорлар ва блогерлар юртдошларимизнинг энг нозик жойидан фойдаланиб, шундай реклама қилади.

    Биринчидан бу ширк. Ризқ Аллоҳдан, бирор атир ёки бирор буюм сизга пул олиб келмайди. Фақат қаттиқ меҳнат орқали ҳалол даромад қилиш мумкин.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Учинчи нотўғри тушунча: «Оригинал атирларнинг ҳиди кунлаб туради»

    Кўпчилик одамлар оригинал атирларнинг ҳиди кунлаб туради деб ўйлайди. Шу боисдан ҳам аксарият мижозлар олдимга «мана бу ердан атир олгандим, оригинал деб алдаб сохтасини сотибди. Ҳиди узоқ турмаяпти» деб шикоят қилиб келади.

    Тўғри, ифори кун давомида турадиган атирлар ҳам бор, лекин аксарият парфюмлар (300 доллар бўладими ёки 500 долларми аҳамиятсиз) танада 8-10 соатдан ортиқ турмайди. Айниқса, ўзбекистонликларда.

    Сабаби «иссиқ», «совуқ мижоз» турлари бор. Бизни минтақада яшайдиганларнинг кўпи «иссиқ мижоз». Шунинг ҳисобига атир ўз кучини бирданига кўрсатади ва тез парланиб кетади. Совуқ мижозларда эса аксинча, секин «очилади» ва кўп вақт сақланади.

    Баъзилар «мен кийимимга оддийини сепгандим, лекин ҳиди 3-4 кунлаб турди-ку» дейиши мумкин. Тўғри, шундай бўлиши мумкин, чунки атир сепилган кийим одатда шкафда туради. Ҳаво кирмагани ҳисобига ҳам ифор кунлаб сақланади.

    Яна бир муҳим факт: оригинал атирлар танада узоқ муддат туришида эмас, ҳидининг ноёблиги билан белгиланади. Қолаверса, терига зарари ҳам бўлмайди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Тўртинчи нотўғри тушунча: «Ёзда атир сепмаслик керак»

    Баъзилар «одам ёзда чўмилиб юрса етади, атирни қишда сепиш керак» дейишади. Мен эса аксинча, ёзда парфюмлардан кўпроқ фойдаланган маъқул деб ўйлайман. Сабаби иқлими иссиқ мамлакатда яшаймиз.

    Одам бироз ҳаракат қилиши билан терлайди ва ўзидан ёмон ҳид чиқаради. Энг ёмони, буни ўзи билмайди. Жамоат транспортларида бошқаларга ноқулайлик туғдиради.

    «Кечки пайт тишингни соғлиғинг, эрталаб эса гўзаллик учун ювасан» деганларидай ёзда ёмон ҳидларнинг олдини олиш, қишда эса ёқимли кўриниш учун атирлардан фойдаланган маъқул.

    Бешинчи нотўғри тушунча: «Оригинал атир ҳиди сепган одамни ўзига билинмайди»

    Бу ҳам қисман нотўғри фикр сабаби бу парфюмнинг оригинал ёки сохталигидан эмас, шунчаки, атир сепилганидан 5-10 дақиқа ўтиб, инсон ифорга кўникади. Шунинг ҳисобига ўзига билинмаслиги мумкин.

    Мисол учун: ошхонага кирганингизда овқат ҳиди келиб турган бўлса, бироздан кейин у сизга сезилмай қолади. Хонада ҳид йўқолгани учун эмас, шунчаки бурнингиз бу ҳидга ўрганади. Лекин ҳар ўпкада ҳаво янгиланганида яна ифор таралаверади.

    Тўғри, агар сепган атри кишини ўзига умуман ёқмаган бўлса, кун давомида ўзига жуда билиниб туради.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Олтинчи нотўғри тушунча: «Оқ кийимга сепилган атирнинг доғи қолади»

    Тўғри, кийимда из қолдириш эҳтимолига эга ёғли, рангли атирлар бор, лекин ҳамма парфюм шундай дегани эмас. Аксарияти кийимда тез қуриб қолади. Умуман олганда, бу ҳам нотўғри фикр.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Еттинчи нотўғри тушунча: «Атир сочга сепилса, тўкилиб кетади»

    Ҳатто соч учун мўлжалланган аксарият ниқоблар ҳам одатда илдизига эмас, учига суртилади.

    Атирлар ҳам учларига пуркалса ёки тароққа сепиб таралса, бош қисмига ҳам сочга ҳам асло зарар қилмайди. Аксинча, ифорнинг кўпроқ тарқалишга ҳисса қўшади.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзига хос ифорли атир танлашга ёрдам берадиган 9 тавсия
    • Атирингиз сизга тўғри келмаслигидан дарак берувчи 7 белги
    • Атир узоқ туриши учун вазелин ва косметикадан пул тежашга ёрдам берадиган 15 лайфхак

    27.05.2022, 20:46   Изоҳ (0)   28950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бел оғриғининг бир нечта сабаблари ҳамда уни бартараф этиш бўйича тавсиялар

    27.05.2022, 16:51

    Ижтимоий тармоқларда камроқ вақт сарфлашнинг синалган 8 усули

    26.05.2022, 13:44

    Микротўлқинли печдан фойдаланиш соғлиқ учун хавфлими? Ташвишланиш эмас, билишингиз керак бўлган нарсалар

    26.05.2022, 09:49

    Уйни чангдан қандай қилиб тўғри тозалаш бўйича 6 та лайфхак

    22.05.2022, 13:36

    Ошхонадаги идиш-товоқларга зарар етказадиган хатоликлар

    19.05.2022, 22:22

    Уйдаги аслида тез-тез алмаштирилиши керак бўлган, аммо кўпчилик узоқ вақт фойдаланадиган 9 та буюм

    19.05.2022, 12:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди (видео)

    Ўзбекистон | 21 июн, 09:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” кутилмаганда Бразилия клубига мағлуб бўлди, “Бавария” қийинчилик билан “Бока Хуниорс”ни мағлуб этди

    Спорт | 21 июн, 09:20

    Покистон Трампни Тинчлик Нобель мукофотига номзод этиб кўрсатди

    Дунё | 21 июн, 09:10

    Хю Жекман мухлислардан қочиб нотаниш кишининг машинасига ўтириб олди

    Лайфстайл | 21 июн, 09:02

    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

    Реклама | 21 июн, 09:00

    Расман: Флориан Вирц – “Ливерпуль” футболчиси

    Спорт | 20 июн, 23:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.