Ўзбекистонда 1 июнидан бошлаб ун маҳсулотини биржа савдоларига қўйиб бориш йўлга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа савдоларида буғдой унининг сотилиши бўйича қандай вақтинчалик тартиблар ўрнатилгани тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан биржа савдоларида харидорларига кенг имкониятлар яратиш, нархларининг кескин ошиши, биржа савдоларида сунъий танқислик келтириб чиқариш, нархлар манипуляцияси ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида буғдой уннинг биржа савдоларида сотилишида 1 июндан бошлаб қўйидаги вақтинчалик тартиб ўрнатилган:
- фақат «спот» шартномалари асосида 1 тоннадан ошмаган лотларда барчаси эрталабки (биринчи) савдо сессиясига қўйилиши таъминланган;
- биржа шартномалари бўйича аванс (закалат) миқдорини 10 фоиз этиб белгиланган;
- «Тошкент-нон» уюшмасидаги нон ишлаб чиқарувилар учун 20 тонна;
- бошқа ишлаб чиқарувилар учун 3 тонна миқдорида (лимит) белгиланган.
1 июнь куни савдоларда 2,8 мингта харидорлар иштирок этган бўлса, 3 июнь куни иштирокчилар сони 4,8 мингтага (2 минг та ёки 1,7 марта кўп) етган.
Қайд этилишича, 1-4 июнь кунлари давомида биржа савдоларида сотилган 34 312 тонна ун маҳсулотини 51 фоизи ёки 17 609 тонна харидорлар томонидан олиб кетилган бўлиб, қолган 16703 тннаси хали олиб кетилмаган. «Бундан дарак шуки, нон ва бошқа ун маҳсулотларини ишлаб чиқарувичи корхоналарнинг омборларида ишлаб чиқариш учун керак бўлган ун маҳсулотлари етарли даражада ва уннинг танқислиги бўйича муаммо мавжуд эмас», — дейди Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Назрулла Ортиқов.
Аввалроқ «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинганди. Молия вазирлиги департаменти мудири Тўлқин Мирзаев эса истеъмол бозорида сотилаётган ёпган нонлар импорт ундан ёпилгани учун қимматлашаётганини маълум қилган эди.