Бухоро вилояти Транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Қ. 350 доллар пора билан қўлга тушди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг маълум қилишича, у бу пул эвазига 9 та автотранспорт воситаларига йўловчи ташиш учун лицензия олиб бермоқчи бўлган. Пулни тадбиркордан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.