Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида Nexia ҳайдовчиси очиқдан-очиқ талон-торож қилинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
31 май куни 1990 йилда туғилган Ж.О. исмли шахс Ҳўқандий мавзесида жойлашган бекат ёнида Т.Ш. бошқарувида бўлган Nexia автомашинасини тўхтатиб, унинг ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб машина ўриндиғида бўлган 11 600 000 сўм пулларини Т.Ш. қаршилигига қарамасдан очиқдан очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)