Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Бу учун Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари агентликнинг «Ерхусусийлаштириш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат қилиши мумкин.
Одамларга доимий фойдаланиш, ижара ёки мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш учун аризалар келиб тушиши бошланган.
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, «Ёғ бозори» МФЙ, О. Маҳмудов кўчаси, 27-уйда яшовчи фуқаро Рамз Муҳамадиевга энг биринчи давлат ордери расмийлаштирилди.
Бу ордер ўзига мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида унга тегишли бўлган 271 кв/ м ер майдонига мулк ҳуқуқини беради.
Аввалроқ Paynet’ни хусусийлаштириш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)