«ПСЖ» президенти Носир ал-Ҳелайфи яқин кунларда Парижда Зинедин Зидан билан кўришади. Бу ҳақида журналист Адриэн Гренье хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, «ПСЖ» 49 ёшли мутахассисга яна бир бор жамоани бошқариш таклифини беради. Парижликлар Зидан учун йилига 25 миллион евро маош тўлашга тайёр.
Зинедин 2021 йил ёзидан буён ишсиз. Француз мураббийлик фаолияти давомида фақатгина «Реал»ни бошқарган (танаффуслар билан 2016 йилдан 2021 йилга қадар). Зидан мадридликлар билан 11 та соврин, шу жумладан кетма-кет 3 марта Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган.
Аввалроқ Антонио Конте «ПСЖ»да Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги хабар қилинганди.
«ПСЖ» 2021/22 йилги мавсум Францияда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди, Франция Кубоги 1/8 финалида эса «Ницца»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, ўз юришини тўхтатган. Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Реал» парижликлардан устун келган.
Изоҳ (0)