«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигасида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Франциялик ҳужумчи мавсум давомида 12 та ўйинда иштирок этиб, 15 та голга муаллифлик қилди ва энг яхши тўпурар мақомини қўлга киритди.
«Реал» вингери Винисиус Жуниор мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб эълон қилинди. 21 ёшли футболчи 13 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди. «Ливерпуль»га қарши кечган финал ўйинида ҳам ягона гол Винисиус ҳисобига ёзилди.
Шунингдек, мавсумнинг рамзий терма жамоаси ҳам тузилди. Ундан «Ливерпуль» ва «Реал»дан тўрт, «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ»дан бир нафардан футболчи ўрин олди.
Дарвозабон: Тибо Куртуа («Реал»);
Ҳимоячилар: Трент-Александер Арнольд («Ливерпуль»), Антонио Рюдигер («Челси»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Эндрю Робертсон («Ливерпуль»);
Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Фабиньо («Ливерпуль»), Лука Модрич («Реал»);
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор («Реал»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Карим Бензема («Реал»).
Изоҳ (0)