• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда озиқ-овқат импорти ортиб бориши сабаби маълум бўлди

    2022 йил 1-чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13 155,8 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 174,8 фоизга ошган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таҳлил тақдим этди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ташқи савдода экспорт улуши ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан 12,8 фоизга ошиб, 43,9 фоизни ташкил этди. Умумий экспорт ҳажми 5 772,2 млн доллардан иборат бўлган.

    Импорт улуши эса 56,1 фоизгача пасайди ва 7 383,1 млн долларни ташкил этди.

    Давлат статистика ва Давлат божхона қўмиталарининг маълумотларига мувофиқ жорий йил январь март ойларида мамлакат озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг таркиби 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада ўзгарган.

    Хусусан, маргарин ва ўсимлик ёғи, гўшт, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улуши ортган.

    Фото: Agro.uz

    Фото: Agro.uz

    Шуниндек, импорт географияси, маҳсулот турларининг улуши ва ҳажми ҳам нисбатан ўзгарган бўлиб, асосий маҳсулот импорт қилиб олинган давлатлар ичида биринчи ўринга Қозоғистон (309,7 млн доллар), иккинчи ўринга Россия (205,2 млн доллар) ва учинчи ўринга Бразилия (97,5 млн доллар) чиққан.

    Таҳлилларга таянадиган бўлсак, мамлакат импортининг ортишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган:

    Биринчи омил – бу Россия ва Беларусь давлатларига нисбатан АҚШ, Европа ва бошқа ривожланган давлатлар томонидан қўлланилган иқтисодий санкциялар жаҳон озиқ-овқат бозорида нархларнинг ва логистика тарифларини ўсишига сабаб бўлганидир.

    Фото: Agro.uz

    Фото: Agro.uz

    Давлат Статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2022 йил 1-чорагида 201,6 млн долларлик буғдой импорт қилинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 млн доллар (43,9%) га ошган.

    Шу билан бирга, мазкур даврда 803,6 минг тонна буғдой импорт қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 88 минг тоннага кўп. Ўртача сотиб олинган буғдой нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128,7 фоизга қиммат бўлган.

    Фото: Agro.uz

    Фото: Agro.uz

    Ҳисоб-китобга кўра, буғдой импортининг 62,1 млн долларга ўсишига жорий йилда сотиб олинган буғдой ўртача нархининг 128,7 фоизга қимматлашганлиги таъсир кўрсатди.

    Ун импорти 28,8 млн долларни ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 млн доллар (60 фоиз) га ошган.

    Импорт қийматининг ошишига сотиб олинган уннинг ўртача нархини 141,2 фоизга ошганлиги таъсир кўрсатди. Импорт қилинган ун ҳажмининг 10,9 минг тоннага (60,6 фоиз) ошганлиги, импорт қийматини 3,3 млн долларга (30,9 фоиз) ошишига сабаб бўлди.

    Фото: Agro.uz

    Фото: Agro.uz

    Картошканинг импорт ҳажми 38,6 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,2 млн доллар (168 фоиз) га ошган.

    Картошка импортининг 24,2 млн долларга ўсишига жорий йилда сотиб олинган картошканинг ўртача нархини 180,3 фоизга қимматлашганлиги таъсир кўрсатди.

    Маргарин ва маргарин маҳсулотларининг импорт қиймати 71,6 млн доллар (555,0 фоиз)га ошиб, 84,5 млн долларни ташкил этди. Маргарин ва маргарин маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,2 минг тоннага ошиб, умумий импорт қийматини 98,1 фоизга ошиши таъсир кўрсатган.

    Ўртача нархнинг 110,4 фоизга қимматлашиши эса экспорт қийматини 1,9 фоизга ошишига таъсир кўрсатди.

    Худди шундай бошқа маҳсулотларни ҳам импорт ҳажмини ошишига нархларнинг ўзгариши ва реэкспорт ҳажми катта таъсир кўрсатган.

    Иккинчи омил – бу Ўзбекистон томонидан бир қатор қўшни давлатларга буғдой, ун ва ўсимлик ёғи маҳсулотларини экспорт ва реэкспорт қилиш ҳажмининг ўсиши ҳисобланади.

    Ун экспортининг таъсири ҳам буғдой ва буғдой унининг импортига сезиларли даражада таъсир кўрсатди.

    Шу даврда 85,8 млн долларлик 270,9 минг тонна, ўтган йилга нисбатан 42,2 минг тонна ёки 118,5 фоизга кўп буғдой уни экспорт қилинган.

    Ун импорти қийматининг ўсишига экспорт миқдорининг ортганлиги 17,5 млн доллар (125,7 фоиз) ҳажмида таъсир кўрсатган.

    Кўриниб турибдики, Ўзбекистонга импорт қилинган унга нисбатан экспорт қилинган ун ҳажми 2,9 баробар кўпдир.

    Жорий йил январь—март ойларида 25,7 минг тонна буғдой экспорт қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 25,3 минг тоннага (87,3 баробар) кўпдир.

    Шунингдек, буғдой реэкспортининг 23,3 минг тоннага ошганлиги импорт ҳажмини 7,3 млн долларга ошишига омил бўлган.

    Буғдой ва буғдой унининг асосий импортёри Афғонистон ҳисобланиб, жорий йил январь март ойларида 25,7 минг тонна буғдой ва 270,9 минг тонна буғдой унини Ўзбекистондан импорт қилган. Ун экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,5 фоизга ёки 42,2 минг тоннага кўпайган.

    Жорий йил 1-чорагида 9554,4 тонна ўсимлик ёғи экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,6 баробарга кўпайган.

    Бу ўз навбатида ўсимлик ёғи импортини 10,1 млн долларга оширган бўлса, сотиб олинган ўртача нархларни 112,5 фоизга ўсиши эса импорт қийматини 9,5 млн долларга ошишига сабаб бўлган.

    Озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг умумий ҳажмини ўсишига ўртача импорт нархларининг қимматлашуви қарийб 55-60 фоиз даражасида таъсир кўрсатган бўлса, импорт қилинган маҳсулотлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар экспорти ҳажмининг ўсиши 40-45 фоиз таъсир кўрсатган.

    01.06.2022, 00:57   Изоҳ (0)   15248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдан Тошкентга 830 кг келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган Cobalt тўхтатиб қолинди

    01.06.2022, 00:45

    Рим Папаси билан учрашган уламо, туғилган кунини нишонлаётган панда, кимё заводида чиққан ёнғин. 31 май суратлари

    01.06.2022, 00:30

    Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги маълум қилинди

    01.06.2022, 00:21

    Бузиб ташланаётган президент қароргоҳи ва таъмирланаётган шаҳар ҳокимлиги биноси: Январь воқеаларидан кейинги Олмаота шаҳридан фоторепортаж

    31.05.2022, 23:59

    «Электр энергияси нархининг ошиши ўғринча фойдаланувчилар кўпайишига сабаб бўлмайди» — Улуғбек Мустафоев

    31.05.2022, 23:47

    Самарқандда тўйдан сўнг оммавий заҳарланиш содир бўлди. 13 нафар бемор шифохонага ётқизилган

    31.05.2022, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.