• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Бир кечада юлдузга айланган, 19 ёшида фожиали ўлим топган Дивя Бҳарти: Болливуд юлдузининг тақдири қандай кечган? (фото)

    Дивя Бҳарти актриса сифатида бир кечадаёқ машҳур бўлган. Унинг фильмографияси «Шудринг ва олов», «Қўшиқчи», «Ғазабланган уч эркак-2» блокбастерлари билан ажралиб туради. Болливуд осмонида ёрқин юлдуз бўлиб порлаётган актриса лов этиб олов ичида қолиб кетди. Мисли кўрилмаган шон-шуҳрат, шошма-шошарлик билан тузилган никоҳ ва ўзининг ҳаддан ташқари эмоционаллиги Дивяни фожиага олиб келган бўлиши мумкин. 1993 йил 5 апрелда 19 ёшли актриса квартирасининг 5-қаватидан йиқилиб вафот этади, бу ўлим бугунги кунгача мухлислар томонидан ҳалигача сабаби аниқланмаган ва кечириб бўлмас жиноят деб ҳисобланади.

    Фото: Bollywoodtime

    Болалигида Дивя чиройлилигидан қўғирчоққа ўхшарди. Ҳали мактабда ўқиётганидаёқ қизалоқ «Ёлғон» (1983) фильмидаги Шридевига тақлид қилиб кўзгу олдида рақсга тушишни яхши кўрарди. 9-синфда ўқиб юрганида Говинданинг акаси, продюсер Кирти Кумар уни «Радҳа билан келишув» (1992) фильмида суратга тушишга таклиф қилади.

    Дивя рақс, актёрлик ва қўшиқ айтишни ўрганиш учун мактабни ташлашга қарор қилади. Кирти ўз персонажини сир сақламоқчи эди, бироқ дўстлари билан вақт ўтказишни яхши кўрадиган Дивя актриса бўлишини ҳаммага айтиб қўяди. Натижада у ролдан четлаштирилади, унинг ўрнига эса Жуҳи Чавлани олишади.

    Фото: Bollywoodtime

    Ўша пайтда Бони Капур «Сирли севги» (1995) фильми учун янги чеҳра излаётганди ва Дивяга қизиқиш билдиради. Бироқ унинг ўрнини Табу эгаллайди. Режиссёр Субҳаш Гҳай Бҳарти «Савдогар» (1991) фильмига Дивяни таклиф қилади, аммо бу рол Маниша Койралага насиб этади. Воқеаларнинг бундай тус олишидан хафа бўлган Дивянинг онаси қизини Кашмирга таътилга олиб кетади.

    Аммо таътилдан тезда қайтишга тўғри келади, чунки продюсер Рама Наиду қизга «Бобиллик рожа» (1990) фильмидан рол таклиф қилиш учун Мумбайга келади ва бу фильм супер хитга айланади. 1992 йил Дивя Бҳарти учун шов-шувли йил бўлди. У 11 та фильмда суратга тушади, жумладан, «Бебош муҳаббат», «Шудринг ва олов», «Кабаре раққоси» ва «Кучли эркак», актрисанинг ўзи эса «Йилнинг энг яхши янги чеҳраси» номинациясида Filmfare мукофотини қўлга киритади.

    Фото: Bollywoodtime

    Ўйин-кулги ва ҳазилларга муккасидан кетган Дивя кўнглига келган ишни қиларди. Туғилган кунида у машина капотида рақсга тушади, «Кабарет раққоси» фильмининг суратга олиш майдонида Шоҳруххонни тимдалаб олади ва хореограф Сарож Хонни ҳазиллашиб «семиз» деб атайди. Туйғуларга берилган ҳолда 1992 йил 10 майда режиссёр Сажид Надиадвалага турмушга чиқади. Дастлаб бу никоҳ ҳаммадан сир сақланади. Чунки 19 ёшидаёқ унинг шон-шуҳрати осмонга кўтарилганди.

    Фото: Bollywoodtime

    Аммо 1993 йил 5 апрель куни ҳаммаси барбод бўлади. Ўша машъум кунда Дивя телугу фильмини суратга олиш учун Ҳайдарободга учиши керак эди. Аммо кейинчалик унинг оиласи сўзлаб берганидек, у съёмкага бормаслик учун оёғини боғлаб юрган. Шу куни у отаси ва акаси Кунал билан нуфузли ҳудуддан квартира сотиб олишга боради. Битимдан хурсанд бўлган Дивя кўчанинг ўзидаёқ маза қилиб рақсга тушади.

    Фото: Bollywoodtime

    Соат 22:00 да эри қўнғироқ қилиб, уни уйда либослар бўйича дизайнери Нита Лулла ва унинг психиатр эри доктор Шям Лулла (маълумотларга кўра, Дивяни депрессиядан даволаётган бўлган) кутаётганини айтади. Кунал Дивяни Сажиднинг уйи ёнида, Версова туманидаги квартирада қолдиради. Айтишларича, у Сажид билан лифтда учрашган. Эри аэропортга кетаётган бўлган — у Маврикийга учиши керак эди. Дивянинг акаси эндигина ўз уйига кириб келганида унга қўнғироқ қилишиб, Дивя 5-қаватдан йиқилиб тушганини айтишади.

    Фото: Bollywoodtime

    Маълум бўлишича, бу бахтсиз ҳодиса бўлган – актриса дераза токчасига ўтирганида мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушган. У касалхонада вафот этади. Бу хабарни эшитган отасининг ҳам аҳволи оғирлашади — унга тиббий ёрдам кўрсатилади — у севимли қизининг ўлимидан ўзини қўярга жой тополмайди. Сажид ақлдан озар даражага тушиб, тез-тез ҳушидан кетарди. Гипертензия туфайли уни интенсив терапияга ётқизишга тўғри келади.

    Фото: Bollywoodtime

    Дивя 5 апрель куни вафот этади, 7 апрель куни у кремация қилинади. 19 ёшли қиз синдур суртилган ҳолда келинлик либосида дафн қилинади. Дафн маросимини Сажиднинг ўзи бажаради. Дивянинг хизматкори Амрита қадрдон одамини йўқотганига чидай олмай, бир ой ўтиб юрак хуружидан вафот этади. Дивянинг даҳшатли ўлими атрофида бир нечта тахминлар пайдо бўлади. Гиёҳвандлик ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан тортиб қотиллик ва ўз жонига қасд қилишгача. Ўша оқшом Бҳарти бир оз Маврикий ромини ичган, лекин онаси унинг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаганини қайта-қайта таъкидлайди.

    Фото: Bollywoodtime

    «Тўғри, қизим ўзига зарар етказишга мойил эди. У «Радҳа билан келишув» фильмидан четлаштирилгач, билакларини кесиб ташлаган. Жаҳли чиққандагина ўзига зарар етказиши мумкин эди. Ўлимидан бир неча ой олдин у Америкага борган. У ерда нимадандир хафа бўлиб, сигарет қолдиғи билан ўзини куйдирган. Ўлганида ҳам қўлларида куйиш излари бор эди», деб эслайди онаси Мита Filmfare нашрига берган интервьюсида. Вақт ҳатто энг оғриқли яраларни даволайди, деб бежизга айтилмаган. Дивянинг турмуш ўртоғи Сажид Надиадвала 2000 йилда журналист Варда Хон билан турмуш қуради.

    Сажид ва Варда

    Сажид ва Варда
    Фото: Bollywoodtime

    Улар Бҳартилар оиласи билан яқин алоқада бўлиб, ҳолидан хабар олиб туришади. Сажид ва Варда ўғиллари Субхон ва Суфиён билан тез-тез Дивянинг ота-онасиникига келишар, уларни ойи, дада деб чақиришар, байрамларни бирга нишонлашарди. Дивянинг онаси Мита 2018 йилнинг 20 апрелида буйрак касаллигидан вафот этади, отаси Ом Пракаш эса 2021 йил 30 октябрда дунёдан кўз юмди.

    Мавзуга доир:

    • 16 ёшида турмушга чиққан ҳамда машҳурликка эришган: «Бобби» фильми юлдузи Димпл Кападия ҳозир қаерда? (фото)
    • Ракеш ва Ритик Рошанлар — Болливуднинг ижодкорлар сулоласи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар
    • Коллеждан ҳайдалган, бош рол учун 4 ой навбатчилик қилган: Салмон Хон кинодаги карьерасини қандай бошлаган?

    01.06.2022, 15:28   Изоҳ (0)   38203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Артист» лойиҳасининг иштирокчиси, хонанда Алишер Рўзметовнинг ўғли Ҳожиакбар Рўзметов Муниса Ризаевага уйланмоқчи эканини билдирди (видео)

    01.06.2022, 12:59

    Аҳад Қаюмнинг ўхшамаган пиари, саҳнани эгаллаган вайнчилар. Ҳамдам Собировнинг илк яккахон концертидан репортаж (видео)

    31.05.2022, 17:08

    16 ёшида турмушга чиққан ҳамда машҳурликка эришган: «Бобби» фильми юлдузи Димпл Кападия ҳозир қаерда? (фото)

    31.05.2022, 15:02

    «Золим Истанбул» турк сериали юлдузлари 2022 йилда қандай лойиҳаларда суратга тушмоқда? (фото)

    31.05.2022, 13:41

    Instagram: Ёшларга танбеҳ берган Муниса Ризаева, қўшиқ куйлашда давом этадиган Дилдора Ниёзова, Марям Тиллаевага турмуш ўртоғининг сюрпризи

    30.05.2022, 22:35

    50 дан ошганда ҳам қандай қилиб 30 яшар кўриниш мумкин? Голливуд юлдузи Женнифер Лопеснинг гўзаллик сирлари (фото)

    30.05.2022, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.